ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Францияда ЮНЕСКОнинг “Инсон ва биосфера” дастурини...

Францияда ЮНЕСКОнинг “Инсон ва биосфера” дастурининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Парижда ЮНЕСКОнинг “Инсон ва биосфера” дастурининг халқаро мувофиқлаштириш кенгашининг навбатдаги мажлисида Биосфера қўриқхоналари бутунжаҳон тармоғига 20 та янги объект киритилди. Улар орасида Қозоғистондаги Оқсу-Жабагли ҳам бор, деб хабар қилади ru.unesco.org.

Биосфера қўриқхоналари - биоранг-баранглик ва табиий ресурсларни комплекс бошқаришга турли ёндашувларни синовдан ўтказиш учун майдончаларни ўрганувчи “жонли лаборатория” деб ҳисобланадиган ҳудудлардир. Кўпинча бу резерватлар барқарор ривожланиш намунаси деб аталади.

Бугунги кунда Биосфера қўриқхоналарининг бутунжаҳон тармоғига 120 мамлакатда жойлашган 650 дан ортиқ объектлар киритилган. Улар соҳилбўйи зоналари ва ороллардан то тоғли ҳудудларгача, сув-ботқоқлар, тропик ўрмонлар ва қурғоқчил ерларгача бўлган энг хилма-хил экотизимларни қамраб олган.

Бу йил биосфера қўриқхоналари тармоғига илк бор Мьянма ҳудудида жойлашган “Инле кўли” киритилди. Унинг умумий майдони 489721 гектарни ташкил этади. Бу кўлда 267 хил жониворлар, жумладан, сув-балчиқ қушларининг 82 тури, ва 43 хил балиқ, қундуз ва тошбақалар яшайди. Бу ерда шунингдек ўсимлик дунёси ҳам жуда ранг-баранг.

Оқсу-Жабагли қўриқхонаси Қозоғистоннинг Қоратоу шаҳридан жанубда, ғарбий Тянь-Шанда жойлашган Қўриқхонанинг умумий майдони 357734 гектарни ташкил этади. ЮНЕСКОда қайд этилишича, қўриқхона ҳудудида барча турдаги қушларнинг 48%, умуртқали ҳайвонларнинг 72,5% и истиқомат қилади. Унинг ери эса асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. Таъкидланишича, бу қўриқхона қушларни кузатиш борасида дунёдаги энг қулай жойлардан бири, экотуризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларга эга. Бундан ташқари биосфера қўриқхонасида ҳайвонат оламининг экологияси соҳасида фаол тадқиқотлар олиб борилади.

Биосфера қўриқхоналарининг бутунжаҳон тармоғини тўлдирган масканлар орасида Испаниядаги “Анга тоғ массиви”, Эфиопиядаги Тана кўли, Франциядаги “Гардон дарёси дараси” бор. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей