ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Франция бош вазири Европа қочоқларни бошқа қабул қ...

Франция бош вазири Европа қочоқларни бошқа қабул қила олмайди, деб айтди

Мануэль Вальс: «Агар биз шундай қилмасак, одамлар: «Европа, етар!» дейишади.

Франция бош  вазири Мануэль Вальс  қатор ОАВга  берган  интервьюсида Европа  Яқин Шарқдан келган  қочоқларни бошқа  қабул қила олмаслигини маълум қилди, деб ёзади  Sueddeutsche Zeitung. «Биз қочоқларнибошқа  қабул  қила олмаймиз,  бунинг иложи йўқ», - деди  бош вазир..

«ЕИнинг истиқболи учун  Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини назорат қилиш  ҳаётий муҳим, - деб таъкидлади Вальс. – Агар биз  буни қилмасак, одамлар: «Европа, етар!» деб айтишади. Франция ҳукумати раҳбарининг фикрича,  Европа Иттифоқи  суриялик қочоқлар оқимини  иттифоқдан ташқари мамлакатларга  йўналтириб ўзини ҳимоя қилиши керак. «Акс ҳолда  ЕИнинг ўз ташқи чегараларини  ҳимоя қилишга  қодирлиги масаласи келиб чиқиши мумкин», - таъкидлади Вальс.  BBCнинг ёзишича, у шунингдек,  Франция ва Бельгия  маълум сабабларга  кўра муҳожирларни қабул қилишни тўхтатишлари керак, деб айтди. Бош вазир Франция 2015-2016 йилларда 30 минг нафаргача қочоқни қабул  қилиш бўйича ўз мажбуриятини бажариш ниятида эканини қайд этди, бироқ  шу билан бирга, французлар  13 ноябрда Парижда рўй  берган  терактларнинг айрим ижрочилари  мамлакатга айни муҳожирлар  қаторида  кириб келганини билишларини  ҳам  таъкидлади.  

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Греция ва Македония чегарасида қолиб кетган бир неча қочоқлар Европа Иттифоқининг муҳожирлик сиёсатидан норозилик сифатида  ўз оғизларини тикдилар.   Словения, Хорватия, Сербия ва Македония ўз ҳудудларига  фақат  уруш қамраб   олган   давлатлардан  келган  қочоқларнигина  киритишни бошладилар, қолганлар  эса иқтисодий муҳожир  деб  ҳисобланди – уларга Ғарбий Европа мамлакатларига  кириш ҳуқуқи рад  этилган.  Муҳожирларни  қабул қилиш масаласи 13 ноябрь куни Парижда амалга оширилган туркум  терактлардан  кейин айниқса  қатъийлашди. Ўшанда террорчилар Франция  пойтахтининг турли  ҳудудларига бир неча ҳужум уюштиришди: уларнинг учтаси  Stade de France  стадиони ёнида ўзини портлатди: яна бир нечталари Париж  кўчаларида одамларга қарата ўт очишди,  террорчиларнинг бошқа гуруҳи  «Батаклан» театрида одамларни гаровга олди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей