ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ФИФА Президенти Йозеф Блаттер истеъфога чиқишини э...

ФИФА Президенти Йозеф Блаттер истеъфога чиқишини эълон қилди

Швейцариялик Йозеф Блаттер бешинчи муддатга қайта сайлангандан кейин орадан тўрт кун ўтгач Халқаро Футбол федерацияси (ФИФА) президенти лавозимидан кетиши ҳақида эълон қилди. У ўз қарори ҳақида Цюрихда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади «Р-Спорт».

«Мен ФИФАни жуда қадрлайман, футбол ва ташкилот учун ҳамма ишни қилишга ҳаракат қиламан. Бу лавозимга сайланиш ва ишлашни давом эттиришга қарор қилгандим. Сайлов тугади, бироқ, таҳдидлар йўқ бўлмади. ФИФАга ислоҳотлар керак, делегатлар менга мандат беришди. Аммо, у ФИФАнинг бошқа аъзолари, клублар томонидан қўллаб-қувватланмаяпти», — деб айтди Блаттер

ФИФА Президенти ижроия қўмитадан янги раҳбарни сайлаш учун ташкилотнинг навбатдан ташқари конгрессини чаақиришни илтимос қилди. Янги раҳбар сайланмагунча, Блаттер президент вазифаларини бажарувчи бўлиб қолади.

Ташкилотнинг янги раҳбари сайланадиган ФИФАнинг навбатдан ташқари конгресси 2015 йил декабридан 2016 йилнинг мартигача бўлган даврда ўтказилади, деб айтди ФИФА Президенти сайлови бўйича махсус комиссия раиси Доменико Скала.

29 май куни Блаттер бешинчи муддатга ташкилот президенти этиб сайланди. У ФИФАни 1998 йилдан бери бошқариб келмоқда.

27 майда Цюрихда коррупцияда гумон қилиниб, ФИФАнинг бир неча юқори мартабали мансабдорлари , жумладан, ижроия қўмитанинг вице-президентлари Жеффри Уэбб ва Эухенио Фигаредо қамоққа олинган. .

АҚШ адлия вазирлиги 14 кишига қарши айблов эълон қилди, бироқ Блатернинг исми гумон қилинаётганлар рўйхатида қайд этилмаган. Шу воқеадан кейин Европа ва Шимолий Америка сиёсатчилари ҳамда футбол ташкилотлари томонидан танқидлар ёмғири ёғилиб кетди. Можарога ғарб оммавий ахборот воситалари ҳам қўшилди. Ташкилот ҳомийлари молиялаштиришни тўхтатишлари мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей