ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ФАО ва ВСОР ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

ФАО ва ВСОР ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Бутунжаҳон Улгуржи бозорлар иттифоқи (ВСОР) ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладилар. Бундан мақсад шаҳарлардаги озиқ-овқат бозорларида чиқиндиларни камайтиришга қаратилган, деб хабар қилади www.fao.org

Янги ҳамкорлик доирасида экспертлар улгуржи савдо босқичида қандай миқдорда озиқ-овқатлар исроф бўлаётгани ёки ташлаб юборилаётгани ҳақида батафсил маълумот тўплаш, шунингдек шаҳар бозорларига махсулот етказиш тизимини яхшилаш ва сектордаги чиқиндиларни камайтириш бўйича самарали жараённи ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар.

Инсон истеъмоли учун ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотларининг таҳминан учдан бир қисми – 1,3 млрд. тонна ҳар йили исроф бўлади ёки ташлаб юборилади. Бу исрофгарчиликнинг катта қисми дунё аҳолисининг ярмидан ортиғи яшайдиган шаҳарларда юз беради. 2050 йилга бориб шаҳарликлар дунё аҳолисининг деярли учдан икки қисмини ташкил этиши башорат қилинмоқда.

ФАОнинг маълумотларига кўра,ҳар йили 40% дан ортиқ мева ва сабзавотлар, 35% балиқ, 30% дон ва 20% ёғ берадиган ўсимликлар, гўшт ва сут маҳсулотлари ташлаб юборилади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ва чакана нарҳларини ҳисобга олганда иқтисодий йўқотиш йилига 1 трлн.долларга яқин бўлади.

Улгуржи бозорларига янги амалиётлар,усул ва операцияларни жорий этиш, шаҳарларга маҳсулот етказиб бериш тизимларини ахборот оқимлари билан таъминлаш, янги ҳамкорликлар нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари исроф бўлиши ва чиқиндиларини қисқартириш, балки ишлаб чиқарувчиларнинг бозорга чиқиш имкониятларини кенгайтириш, озиқ-овқат маҳсулотлари транспортировкасини яхшилаш ва барча шаҳар истеъмолчилари хавфсиз маҳсулотлардан баҳраманд бўлиши имконини ҳам беради.

«Оилалар даражасида озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндиларини қисқартириш бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилинди, бироқ ҳозирча бу тизимдаги энг муҳим бўғин - улгуржи савдо қилувчиларни қўллаб-қувватлашга етарлича эътибор қаратилмади. Янги ҳамкорлик вазиятни ўзгартиришга қаратилган,деди ФАОнинг Марказий Осиё ва Шарқий Европа бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей