ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ФАО ва ХМТ болаларни пестицидлардан ҳимоя қилишга ...

ФАО ва ХМТ болаларни пестицидлардан ҳимоя қилишга чақирмоқда

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти (ФАО) ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) “Болаларни пестицидлардан қандай ҳимоя қилиш керак” деб номланувчи қўлланмани ишлаб чиқди. У учта бўлимдан иборат бўлиб, уларда болалар қай тарзда пестицидларнинг таъсирига тушиши, бунда уларнинг саломатлигига қандай хавф етиши ва хавфли таъсирнинг олдини олиш учун қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақидаги маълумотлар берилган.

Дунёнинг кўпгина мамлакатларида болалар фаол тарзда қишлоқ хўжалик фаолиятига жалб этилади. ХМТ тарқатган маълумотларга кўра, 5-17 ёшдаги қарийб 100 миллион ўғил-қиз фермаларда, чорвачилик соҳасида, ўрмон ва балиқ хўжаликларида ишлайди. Бунда уларнинг кўпчилиги токсик кимёвий моддалар ва пестицидларнинг таъсири остида қолади.  

Болалар катталарга қараганда пестицидларга нисбатан таъсирчанроқ эканини қайд этиш лозим. Пестицидлар таъсири остида қолган болада ўткир заҳарланиш юз бериши ва унда бошқа жиддий касалликлар ривожланиши мумкин.

Йўриқнома бир нечта тилда, жумладан инглиз, француз, португал ва испан тилларида чиқарилди. Тез орада рус тилидаги варианти ҳам пайдо бўлади. Қўлланма матни турли ҳудудлар, жумладан Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб бассейни, Осиё-Тинч океани минтақасидаги шароитларга мослаштирилган. Шунингдек, қўлланмада фойдаланилган графика ва суратлар ҳам тегишли тарзда мослаштирилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей