ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ФАО конференцияси сессияси Римда ўтади

ФАО конференцияси сессияси Римда ўтади

6- 13 июнь кунлари Римда ФАО Конференциясининг 39-сессияси бўлиб ўтади.Унда 12та давлат ва ҳукумат раҳбарлари, 130 га яқин вазирлар, шунингдек бошқа юқори даражадаги расмий вакиллар иштирок этади. Делегатлар дунёдаги озиқ-овқат билан боғлиқ вазиятни муҳокама қиладилар, ФАОнинг янги Бош директорини сайлайдилар ва келаси икки йилга ташкилот иши дастури ва бюджетини тасдиқлайдилар, деб ёзади www.fao.org.

7 июнь куни Минг йиллик мақсадларини амалга оширишда эришган ютуқлари учун 15 давлатни тақдирлашга бағишланган махсус маросим бўлади.

Мукофотга тақдим этилганлар орасида Ўзбекистон, Ангола, Боливия, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Габон, Лаос Халқ –Демократик Республикаси, Мали, Мьянма, Мозамбик, Непал, Оман, Хитой Халқ Республикаси, Соломон ороллари ва Суринам бор. Бу мамлакатлар доимий равишда очин-тўқин юрадиган одамлар сонини икки баравар қисқартиришга муваффақ бўлдилар.

ФАОнинг олий бошқарув органи – Конференция сессиясида навбатдаги тўрт йиллик муддатга ташкилот бош директори лавозимига сайлов ўтказилади.

Ҳозирги пайтда бу лавозимга амалдаги бош директор Жозе Грациану да Силва ягона номзод бўлиб турибди. Келаси ҳафта давомида сессия мажлислари билан баравар бошқа тадбирлар ҳам ўтказилади. Улар орасида ривожланаётган кичик ороллар давлатлари кўп тўқнаш келадиган озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари бўйича юқори даражадаги кенгаш ҳам бор. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей