ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Facebook ҳақиқий ОАВга айланади

Facebook ҳақиқий ОАВга айланади

Facebook компанияси АҚШдаги йирик медиакомпаниялар билан шартнома имзолади. Энди улар ўз хабарларини бевосита портал саҳифаларида жойлаштириши мумкин. Шу тариқа, фойдаланувчилар нафақат ижтимоий янгиликлар ленталарини, балки анъанавий янгиликларни ҳам кўришлари мумкин бўлади.

Шу пайтга қадар Facebook тармоғида ҳар доим сўнгги янгиликларнинг репостларини кўриш ва севимли телеканаллар ва газеталарнинг саҳифаларига обуна бўлиш мумкин эди. Бундай фонда ижтимоий тармоқни тўлақонли ОАВ эмас, балки янгиликлар агрегатори деб ҳисоблаш мумкин бўларди. 

Эди эса ўйин қоидалари нафақат тармоқнинг ўзи учун, балки ғарбдаги оммавий ахборот воситалари бозори учун ҳам ўзгармоқда. Гап шундаки, BBC, NBC News ва The New York Times каби янгиликларни жойлаштиришга шартнома имзолаган тўққизта ОАВ Марк Цукербергнинг бизнесига ўз материалларига ҳавола бериш ҳуқуқини шунчаки тақдим этиб қолмасдан, уларни бевосита порталнинг ўзида нашр этадиган бўлди. Демак, Facebook шунчаки ҳаволаларни тўпловчи эмас, балки яна бир оммавий ахборот воситасига айланади. 

Бунга анъанавий ОАВнинг ўз аудиториясини йўқотишда давом этаётгани ва бу борада ижтимоий медиа асосий хавфлардан бири деб ҳисоблаши сабабчи бўлган. Бироқ, шу билан бирга, улар Facebook тармоғининг бир ярим миллардлик аудиториясини қамраб олиш учун эксклюзив материалларнинг бир қисмини қурбон қилишга ҳам тайёр экан.

Даставвал ОАВ ўз материалларининг фақат кичикроқ бир қисмини жойлаштириб, уларни янги форматда намойиш этади, яъни уларни харитада белгиланган воқеа жойлари, йирик фотосуратлар ва видеороликлар билан бирга жойлаштиради. Келгусида эса тест якунлари бўйича ушбу тизим оммабоплик касб этиши кутилмоқда.

Facebook тармоғининг охир-оқибатда кейинга қолдирилган ёки умуман муваффақиятсиз деб тан олинган бошқа кўплаб ғояларидан фарқли ўлароқ, ушбу келишув узоқ вақт давом этишига барча имкониятлар бор, чунки лойиҳада нафақат ижтимоий тармоқнинг ўзи, балки унинг машҳур шериклари ҳам қатнашмоқда.

Шу ўринда нашриётлар ва медиаконгломератлар билан музокаралар осон бўлмаганини айтиб ўтиш жоиз. Facebook уларга барқарор даромадни кафолатлашига тўғри келди. Жумладан, уларга иккита асосий вариант таклиф этилган: ОАВ янгиликка бириктирилган рекламани ўзи мустақил равишда сотади ва тушган даромаднинг ҳаммасини ўзига олади ёки реклама сотиш ҳуқуқи Facebook тармоғига тақдим этилади ва унга тушумнинг 30% берилади. Шунингдек, шериклар мақолаларни ўқувчи ва видеоларни кўрувчи фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни ҳам тўплаши мумкин. Бироқ бунда тармоқ уларга ёрдам бермайди, балки улар ўз воситалари ёрдамида маълумотларни тўплаши мумкинлигини таклиф этади.

Ҳозир ушбу янги трендга нисбатан турли нуқтаи-назарлар мавжуд. Хусусан, The Atlantic нашрининг бош муҳаррири Жеймс Беннет бирданига иккита бир-бирига зид фикрни белгилаган: “Facebook тармоғида янгиликларни нашр этиш контент тарқатилиши устидан назоратнинг йўқотилишини англатади, шу билан бир вақтда эса янгиликларни иложи борича кўпроқ аудиторияга етказиш имконини беради...”.

Агар ОАВ қўрқаётган назорат йўқотилиши ҳақида тўхталадиган бўлсак, уларнинг хавотирлари ҳам асоссиз эмас. Facebook ўз шерикларига зарар етказган ҳолда ўз йўналишини тўсатдан ўзгартирган ҳолатларга бир нечта мисолларни келтириш мумкин. Zynga ана шундай зарар кўрган шериклардан бири ҳисобланади. Браузер ўйинларини ишлаб чиқишга ихтисослашган ушбу компания Facebook ўйинларга камроқ эътибор қарата бошлаганидан кейин ишлаб олган маблағларининг катта қисмини йўқотди. 

Янгиликлар билан ҳам бир неча бор шундай ҳолатлар қайд этилган, яъни баъзида Facebook янгиликлар ленталарида янги хабарларни устувор қилиб қўйса, айрим ҳолатларда оммабопларини биринчи планга чиқариб қўйган ва ҳоказо.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей