ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Европа ва АҚШ ўртасида эркин савдо тўғрисидаги бит...

Европа ва АҚШ ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича овоз бериш кейинга қолдирилди

Европа ва Америка ўртасидаги савдо битими сиёсатчилар ва фаоллар ўртасида кўп сонли баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Фаолларнинг уқдиришларича, шартнома ЕИ ҳаётининг кўп соҳалари учун – озиқ-овқат хавфсизлигидан то соғлиқни сақлашгача ҳавфли. Кўпчилик Трансатлантика савдо ва инвестиция ҳамкорлиги корпорациялар манфаатларига хизмат қилади, фуқароларга эмас, деган фикрда. Бироқ Барак Обама ҳам, Ангела Меркель ҳам “Катта еттилик” саммитида уни имзолаш қарорларини билдирдилар.

«Биз АҚШ билан бирга эркин савдо тўғрисида битим тузилишини истаймиз, бу йўналишда тараққиётга эришишни хоҳлаймиз. Эркин савдо зонаси тўғрисидаги битим яқин вақт ичида имзоланиши мумкин, деб айтди ГФР канцлери Ангела Меркель.

«Мен ҳамкорларимизга савдони ривожлантириш соҳасида янги қонун қабул қилиниши бўйича конгресс билан биргаликдаги оҳирги ишларимиз ҳақида маълум қилдим. Шундай қилиб, биз Европада Трансатлантика савдо ва инвестиция ҳамкорлиги устидаги ишларни давом эттиришимиз мумкин. Бу битим меҳнат муҳофазаси, ижтимоий хавфсизлик, шунингдек, атроф-муҳит ҳимояси соҳаларида юқори стандартлар билан тавсифланади, деб таъкидлади Барак Обама. Бироқ, 9 июнда Европарламент битим бўйича овоз беришни сўнгги дақиқаларда қолдиргани маълум бўлди. Расмий баёнотга кўра, битимга кўп тузатишлар киритиш таклиф қилинган. Global Justice Now ҳуқуқни ҳимоялаш ҳаракати раҳбари Ник Дирденнинг фикрича, бу мазкур зарарли савдо битимининг шубҳали ва баҳсли эканидан далолат беради. Бундан ташқари АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги шартнома Европада қаттиқ танқидга дуч келди. “Битим тақдирини жамоатчилик хал қилиши лозим, шунинг учун референдум ўтказиш керак” деган фикрлар ҳам эшитилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей