ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Европа демографик танглик остонасида

Европа демографик танглик остонасида

Сўнгги йилларда Европа иқтисодиёти бир дунё муаммолар билан тўқнашди, бироқ улар яқинлашиб келаётган демографик инқироз олдида арзимасдек кўринмоқда.

Еврокомиссия башоратига кўра, ҳатто Европа Иттифоқи аҳолиси яқин йилларда кўпайишда давом этса-да, демографик муаммолардан қутулиб бўлмайди. 2050 йиллардан Европа мамлакатларида яшаётган одамлар сони қисқаришга бошлайди. Германия, Испания ва Польша каби қатор йирик мамлакатлар аҳолиси камайиши бошланиб бўлди.

ЕИ аҳолиси, прогнозга кўра, 2050 йилда, 2013 йилги 507 млн.дан қарийб 5% ошиб, 526 млн.га етади. Бироқ шундан кейин аҳоли сонида қисқариш бошланади: 2060 йилда 523 млн.га тенг бўлади. Аммо турли мамлакатларда турли тенденция кузатилади. Бу жараён минтақа аҳолиси тез қариши билан мураккаблашади. Агар ҳозир ЕИда 65 ёшдан катта бир пенсионерга меҳнатга қобилиятли тўрт киши тўғри келаётган бўлса, 2060 йилгача уларнинг сони иккитагача камаяди.

Прогнозга кўра, ЕИга аъзо мамлакатларда 19 ёшгача бўлган ёшлар сони 2060 йилга бориб ўзгаришсиз қолади. Айни пайтда 20 дан 60 ёшгача бўлганлар анча камаяди: бу кўрсаткич ҳозирги 61%дан 51%гача тушиб кетади.

65 ва ундан катта ёшдагилар эса сезиларли даражада кўпаяди: Яъни 18%дан 28%га ўсади. Шунингдек 80 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли сони ҳам ўсиши кутилмоқда: 5%дан 12 %га кўпаяди. Буларнинг бари 2060 йилга бориб меҳнатга қобилиятли аҳоли сони қисқаришидан далолат беради.

Бу эса ЕИ мамлакатлари бюджетига босим кўп баробар ошишини кўрсатади. Яъни ҳаражатлар кўпайиб, солиқ тушумлари камайиб боради. Еврокомиссия прогнозига кўра, 2060 йилда пенсия тўловлари ва соғлиқни сақлашга қўшимча сарфлар ялпи ички маҳсулотнинг 1,4%ни ташкил этади. Бунда айниқса ушбу кўрсаткич ЯИМнинг 5% фоизига етадиган Германияга қийин бўлади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей