ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Европа аҳолиси 40 йилдан кейин қандай ўзгаради?

Европа аҳолиси 40 йилдан кейин қандай ўзгаради?

Еврокомиссия Европада демографик вазият қандай ривожланиши ҳақидаги прогноз келтирилган ҳисоботни чоп этди. Туғилишлар сонидаги ўзгаришлар, одамлар умрининг давомийлиги ва миграция туфайли яқин йилларда ЕИ аҳолисининг таркиби жиддий ўзгаришларга учрайди.

Умуман олганда аҳоли сони 2060 йилга келиб кўпаяди, бироқ у ҳозиргига қараганда анча катта ёшда бўлади. Прогнозларга кўра, ЕИ аҳолиси 2013 йилдаги 507 млн.кишидан 2050 йилда қарийб 5%га ошади ва 526 млн.кишига етади. Бироқ шундан кейин яна қисқара бошлайди ва 2060 йилга келиб 523 млн.кишини ташкил этади. Шу билан бирга, турли мамлакатларда турли тенденциялар кузатилиши мумкин.

ЕИга аъзо мамлакатларнинг деярли ярмида, ўсишга бўлган умумий тенденцияга қарамасдан, аҳоли сони қисқаради. Бу Болгария, Германия, Эстония, Греция, Испания, Хорватия, Литва, Латвия, Венгрия, Польша, Португалия, Руминия, Словения ва Словакия каби мамлакатларга тааллуқлидир.

Ушбу мамлакатларда аҳоли сонининг қисқариши қатор омилларга боғлиқ бўлади.   

Биринчидан, бу ижтимоий-иқтисодий даражанинг тушиб кетиши, шу туфайли ушбу мамлакатлар вакилларининг кўпчилиги Ғарбий Европа давлатларига пул ишлашга жўнаб кетади. Иккинчидан, бу мамлакатларда, одатда, ижтимоий ҳимоя даражаси, хусусан ёш ота-оналарнинг ижтимоий ҳимояси анча паст.

Болтиқбўйи мамлакатларига тўхталадиган бўлсак, бу ерда русийзабон аҳолига нисбатан дискриминацион сиёсат аҳоли сонининг қисқаришига сабабчи бўлиши алоҳида қайд этилади.

Аҳоли ўсиши прогноз қилинаётган мамлакатларга эса Бельгия, Чехия, Дания, Ирландия, Франция, Италия, Кипр, Люксембург, Мальта, Нидерландия, Австрия, Финляндия, Швеция ва Буюк Британия киритилган.

Прогнозларга кўра, энг катта ўсиш Люксембургда (+111%) кузатилади. Бу миграцион ўсишнинг юқори даражаси билан боғлиқ. Бельгия аҳолиси 38%га, Швеция аҳолиси 36%га, Кипр аҳолиси 30%га ва Буюк Британия аҳолиси 25%га кўпаяди.

Энг кўп аҳоли камайиши Литва (-38%), Латвия (-31%), Болгария (-25%), Греция (-23%) ва Португалияда (-22%) кутилмоқда. 2013 йилда ЕИга аъзо давлатлар орасида аҳолиси энг кўп мамлакатлар қуйидагилар эди: Германия (81 млн.), Франция (66 млн.), Буюк Британия (64 млн.), Италия (60 млн.) ва Испания (47 млн.).

Евростат прогнозига қараганда, 2060 йилда Буюк Британия 80 млн.аҳолиси билан ЕИдаги аҳолиси энг кўп мамлакатга айланади. Ундан кейин Франция (76 млн.), Германия (71 млн.), Италия (66 млн.) ва Испания (46 млн.) давлатлари туради. Бироқ аҳоли сонидан ташқари, ёш тузилмаси ҳам ўзгаради. Агар 2013 йилда эркаклар ва аёллар учун ўртача ёш шунга мос равишда 40 ва 43 ёшни ташкил этган бўлса, унда 2060 йилга келиб, ушбу кўрсаткич 45 ва 47 ёшни ташкил этади.

Бу аҳоли тузилмасида кексалар, яъни 1950-60 йилларда туғилган кишилар улушининг ошиши туфайли юз беради. Бундан ташқари, бу одамлар умрининг  узайиши билан ҳам боғлиқ. Бир вақтнинг ўзида ёшлар сони туғилиш даражасининг камайиши туфайли қисқаради. 

Прогнозларга кўра, ЕИга аъзо мамлакатлардаги 0-19 ёшдаги фуқаролар сони 2060 йилга келиб ўзгаришсиз қолади. 20-60 ёшдаги кишилар сони эса сезиларли даражада – 61%дан 51% гача камаяди. 65 ёшдан катта кишилар сони 18% дан 28% гача ошади. Шунингдек, 80 ёшдан катта фуқаролар сони ҳам 5% дан 12% гача кўпаяди. Буларнинг барчаси 2060 йилга келиб ишловчи аҳоли сони қисқаришини англатади.

ЕИда одамлар умрининг давомийлиги, айниқса эркаклар учун узаяди. Ушбу ҳолат Дания, Эстония, Ирландия, Италия, Люксембург, Венгрия, Мальта, Словения ва Финляндия каби мамлакатларда кузатилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей