ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Эрон: жаҳон энергетика бозоридаги нотекис йўл

Эрон: жаҳон энергетика бозоридаги нотекис йўл

Руҳоний ҳукумати нефть ишлаб чиқаришни тартибга солишда муҳим ўзгаришлар жорий этиш таклифини киритди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг нефть тармоғини ислоҳ қилишдаги уринишлари Эрон иқтисодиёти учун жуда муҳим, бироқ бу уринишлар баъзи қийинчиликларга дуч келмоқда. 30 январдан бошлаб талабалар гуруҳи Теҳрондаги Эрон нефть саноати вазирлиги яқинида Эрон нефть саноати учун янги қонунчилик базасини жорий этишга қарши норозилик намойишига йиғилди, деб ёзади «Вести экономика».

Гап шундаки, ўтган йили ноябрнинг охирида Руҳоний ҳукумати нефть ишлаб чиқарилишини тартибга солишда халқаро компаниялар учун Эронга инвестиция киритишни янада жозибалироқ қилишга йўналтирилган муҳим ўзгаришлар жорий этиш таклифини билдирди.

Сиёсий мухолифат вакиллари билан биргаликда талабалар эса Руҳонийга қарши чиқишди. Улар президентни хорижий компаниялар табиий ресурсларга эгалик қилишини қатъиян тақиқловчи конституция моддасига зид ҳаракат қилаяпти, деб даъво қилишмоқда.

1979 йилда Ислом инқилобидан сўнг қабул қилинган Эрон конституциясида «жамоат бойлиги ва ижтимоий мулки, ишлов берилмаган ёки ташландиқ ерлар, табиий кон ресурслари, денгиз,…» кабилар миллий манфаатларга мувофиқ фойдаланиш учун Ислом ҳукумати ихтиёрида бўлиши кераклиги тасдиқланган.

Мана шу асосда конституция «хорижликларга тижорат, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаси ёки кон қазиш билан боғлиқ компания ёки институт яратишга рухсат беришни…» тақиқлайди. Ва бу намойишлар фақатгина сиёсий мухолифат намойишларидан бири эмас. Улар чуқур таркибий муаммолар аломатидир. Ҳасан Руҳоний ва унинг ҳукумати энергия соҳаси ва умуман мамлакатнинг умумий иқтисодиётини қайта жонлантириш масаласини ҳал қилиши шарт.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей