ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Эрон хорижий банкларда музлатилган активларидан ма...

Эрон хорижий банкларда музлатилган активларидан маблағ олди

Эрон хорижий банкларда музлатилган активларидан маблағларни олди. Бу ҳақда Эрон Марказий банки хабар беради, деб ёзади ТАСС.

2013 йил 24 ноябрдаги оралиқ келишувга мувофиқ Эроннинг ядро фаолиятига қатор чекловлар жорий этилиши эвазига ушбу Ислом Республикасига хорижий ҳисобрақамларидаги музлатилган активларидан маблағлар ўтказиб берилди. Айтиш жоизки, дастлабки иккита босқич жами 7 млрд.АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўтказишни кўзда тутганди. Учинчи босқичда Эронга бир нечта тенг траншлар орқали 4,9 млрд.доллар маблағ келиб тушди.

Ҳозир, турли ҳисоб-китобларга кўра, Эроннинг хориждаги ҳисобрақамларида қарийб 100 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағ музлатилган ҳолатда турибди, улар Эроннинг ядро дастури бўйича узил-кесил келишувга эришилганидан кейин ва санкциялар бекор қилинганидан сўнг қайтарилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей