ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Экспертлар: инқироз дунё иқтисодиёти учун норма бў...

Экспертлар: инқироз дунё иқтисодиёти учун норма бўлиб қолди

Дунёдаги инқироз нафақат янги воқеликка айланди, балки жаҳон иқтисодиёти учун янги “одатдаги ҳолат” бўлиб қолди, - деб айтишди Остона иқтисодий форумида иштирок этган глобал молия масалалари бўйича нуфузли экспертлар. Бундан бир неча йил аввал бўлиши мумкин эмас ва бемаънилик деб ҳисобланган ҳолат бугунги кунда ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаяпти. Бироқ, энг муҳими, дунё молия тизимининг айни шу, бир-бирларига зид бўлган асос ва анъаналари, воқеликдан келиб чиққан ҳолда, келажак иқтисодиёти бунёд этилади.

Миллий банк томонидан ташкил этилган “Монетар сиёсат ва унинг иқтисодий ўсишга таъсири” мавзуидаги сессияда аввалги дунё молиявий инқирозини башорат қилгани билан машҳур бўлиб кетган америкалик иқтисодчи, Нью-Йорк университетининг иқтисодиёт профессори, Roubini Global Economics LLC геостратегия ахборот хизмати ва иқтисодий консалтинг компанияси ҳаммуассиси ва президенти Нуриэль Рубини ҳозирги инқирозга баҳо берди.

—Биз барчамиз иқтисодиётнинг турли соҳаларида ноанъанавий сиёсат кузатилаётган дунёда яшаяпмиз. Айрим бозорларда ноанъанавий механизмлардан ҳатто тажовузкорона фойдаланиляпти. Масалан, илгари ноль фоизли ставкалар сиёсати ҳақида ўйлаш ҳам мумкин эмасди. Ҳозир эса кўп банклар салбий депозит ставкаларига қарамоқда.

Айрим глобаль банклар, монетар агентликлар вакиллари ўз вақтида инфляция ва гиперинфляция доллар коллапсига (тушиб кетишига) олиб келади ва даромадга таъсир қилади, айрим товарлар нарҳи кескин тушиб, биткойнлар воқеликка айланиши мумкин, деб айтган эдилар. Ҳаётда эса, қарангки, бутунлай бошқа нарсалар юз беряпти. Инфляция пасайяпти, дефляцияни тутиб қолиш учун чоралар кўриляпти, нефть ва олтин нарҳи тушиб кетди, фондлар бўйича даромадлилик ҳам ортга қараб кетяпти. Биткоин, албатта, агар уни валюта деб аташ мумкин бўлса, унинг ҳам аҳволи у қадар яхши эмас. Яъни, сабаб-оқибат алоқалари бутунлай бошқа бўлиб чиқди.

Ноанъанавий монетар сиёсатлар баланс инқирозлари туфайли пайдо бўлди. Эҳтиёж ва таклиф ўртасида номувофиқлик юзага келди, ишчи кучида етишмовчилик бўлди. Ҳозир эса биз дефляция босимини бошдан кечиряпмиз.

Рубинининг фикрича, бу йилнинг иккинчи ярмидаёқ АҚШда иқтисодий вазият яхшиланади. Бироқ дунёнинг энг йирик иқтисодиётидаги аҳвол бошқа мамлакатларга қандай таъсир кўрсатади? Буни хатто дунё эксперти ҳам айтишга қийналади. Аҳир, унинг айтишича, мамлакатлар иқтисодиёти Штатларнинг федераль резерви қарорларига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил ёмонлашди-ку. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей