ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Экспертлар 2015 йилдаги дунёнинг энг яхши авиакомп...

Экспертлар 2015 йилдаги дунёнинг энг яхши авиакомпанияларини эълон қилдилар

Буюк Британиянинг таниқли консалтинг агентлиги - Skytrax 2015 йилдаги дунёнинг энг яхши авиакомпанияларини эълон қилди. Бу йил авиаташувчилар ўртасидаги “Оскар” - Skytrax World Airline Awards ни Қатарнинг Qatar Airways авиакомпанияси қўлга киритди. деб ёзади CNN. Бу авиалиниянинг учинчи нуфузли мукофотидир.

Qatar Airwaysдан ташқари агентлик яна ўнта компанияни эътироф этди, улар орасида Сингапур,Индонезия ва Туркия авиаташувчилари бор. Тайван авиаташувчиси EVA Air нинг самолетларидаги кабиналар энг яхши деб топилди,энг мазали таомлар Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея самолетларида йўловчиларга тақдим этилади, деб эътироф этилди. Skytrax консалтинг агентлиги нуфузли Skytrax World Airline Awards мукофотини ҳар йили топширади. Экспертлар ҳулосалари эса йўловчиларнинг фикрлари асосида чиқарилади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей