ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЕИ ва Эквадор ўртасидаги савдо шартномаси 2016 йил...

ЕИ ва Эквадор ўртасидаги савдо шартномаси 2016 йилда кучга киради

Ўтган йили Эквадор ва Европа Иттифоқи ўртасида эришилган савдо битими 2016 йил сентябрида, яъни барча зарур процедуралар якунланганидан кейин тўлиқ кучга кириши мумкин, дейди ЕИнинг Эквадордаги вакили Питер Швайгер.

ЕИ Эквадорнинг нохомашё экспорти учун асосий бозор ва ишлов берувчи саноат маҳсулотлари экспорти учун катталиги бўйича учинчи бозор ҳисобланади.

Ўтган йили Эквадор ЕИга 2,98 млрд.долларлик товарларни экспорт қилиб, у ердан 3,02 млрд.долларлик маҳсулотни импорт қилган эди. Эквадорлик экспортчилар савдо битими кучга кирадиган йилда экспорт ҳажми 500 млн.долларга ошишини кутмоқда.

Қайд этиб ўтамиз, Эквадор ва ЕИ мазкур битимни ўтган йил декабрида имзолаган эди, бу Эквадорга кўп томонлама савдо пактида Колумбия ва Перу каби ўз қўшниларига қўшилиш имконини берди. Энди Перу ва Колумбия Эквадорни шартномага қўшишга ўз розилигини бериши керак.   

Экспортчиларнинг маълумотларига кўра, Эквадорнинг 30 фоизга яқин нохомашё маҳсулотлари асосан Испания, Голландия, Германия ва Бельгияга етказиб берилади.

Швайгернинг қайд этишича, колумбиялик ва перулик амалдорлар Эквадорни қўшиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида июнь ойида Боготада учрашади. Унинг сўзларига кўра, Колумбия ва Перу ҳозирча Эквадорни битимга қўшиш бўйича ҳеч қандай эътироз билдиргани йўқ.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей