ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЕИ қочоқлар кўчиши бўйича доимий механизмни таклиф...

ЕИ қочоқлар кўчиши бўйича доимий механизмни таклиф этмоқчи

2015 йил охирига келиб Европа Иттифоқи оммавий муҳожирлар оқими юзага келган тақдирда Иттифоққа аъзо давлатлар ўртасида қочоқлар кўчиши бўйича доимий механизмни таклиф этади, деб ёзади http://www.rosbalt.ru. ЕИ Дипломатиясининг раҳбари Федерика Могерини, Миграция, ички ишлар ва фуқаролик масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос ва Еврокомиссия биринчи вице-раиси Франц Тиммерманс Миграция бўйича янги Европа стратегиясини тақдим этди.

Унга кўра, ЕИ муҳожирларни аъзо мамлакатлар бўйлаб ЯИМни ҳисобга олган ҳолда ҳамда улар қабул қилган қочоқлар сони ва ишсизлик даражасига қараб тақсимлайди. Май ойи охирида еврокомиссар ЕИ мамлакатлари ўртасида қочоқлар кўчишининг вақтинчалик механизмини таклиф этади.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни тунда Ўрта Ер денгизида 850 та ноқонуний муҳожирни олиб кетаётган кема ғарқ бўлган эди. Чўкаётган кемадан фақат 28 кишигина қутқариб қолинган. Ушбу фожиадан сўнг Европа Иттифоқи ноқонуний муҳожирлар оқимига қарши курашиш режасини маъқуллади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей