ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЕИ давлатлари раҳбарларининг Брюсселдаги саммити я...

ЕИ давлатлари раҳбарларининг Брюсселдаги саммити якунлари

Брюсселда Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларининг тезкор саммити бўлиб ўтди. Унда Грециянинг ҳозирги пайтда €240 млрд.дан ортиқ бўлган қарзи билан боғлиқ масала муҳокама қилинди. Франция президенти Франсуа Олланднинг таъкидлашича, муросага эришиш йўлида муайян қадамлар қўйилди бироқ вазиятни узил-кесил бартараф этиш масаласи ҳали ўз ечимини топгани йўқ. Бироқ шу билан бирга ЕИ раҳбарияти кредиторларларнинг Греция билан битимларига яқин вақт ичида эришилишига ишонади.

RTнинг хабар қилишича, Брюсселдаги саммитда Афина ва халқаро кредиторлар учлиги Греция қарзи бўйича қатъий битимга эришишади, деб тахмин қилинганди, бироқ бундай бўлмади. Шу билан бирга муроса йўлида маълум қадамлар қўйилди.Ахборот агентлиги Греция ҳукуматидаги манбаларга асосланиб,умуман Афинада кредиторлар ёрдами узайтирилишига рози бўлишди.Бу муаммони бартараф этиш учун асос бўлиши мумкин, деб ёзади. Грецияни ўз қарзларидан қутулиш учун зарур бўлган €7,2 млрд.қутқаради. Бироқ кредиторлар бунинг учун Греция ҳукуматидан кескин иқтисодий чоралар кўришни талаб қилмоқда.

France Press агентлиги евроҳудуд саммити якунлари бўйича Афина янги дастур тақдим этгани ва музокараларнинг деярли барча иштирокчилари, жумладан, Германия канцлери Ангела Меркель ва Франция президенти Франсуа Олланд ҳам Грециянинг янги таклифи илгари ташланган яхши қадам ҳисобланишини таъкидлаганлари ҳақида ахборот тарқатди.

Греция ҳукумати иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича чора сифатида 2016 йилдан бошлаб юридик шахслар учун солиқлар ставкасини 26%дан 29% гача ошириш,500 минг евродан юқори бўлган бизнес учун тушумдан 12% миқдорида махсус йиғим таъсис этишни таклиф қилмоқда.Бундан ташқари мамлакатда телевидение рекламалари ва электрон ўйинлар учун солиқлар пайдо бўлиши, шунингдек дабдаба учун солиқ ўсиши ҳам кутилмоқда. Айни пайтда Европа Марказий банки Греция банк тизимига ёрдам кўрсатиш учун куч-ғайратинини аямайди. Ўтган душанба куни у ликвидликни тезкор етказиб бериш дастури доирасида яна грек банкларини молиялаштириш ҳажмини оширди. Бу эса хафта давомида учинчи марта бундай имтиёз берилишидир.

Музокараларнинг ижобий якунларида кутилганидек, Европа бозорларида катта ўсиш бўлди: Германия ва Франция фонд индекслари қарийб 4% га ошди. Бироқ Греция қиссаси ҳали тугагани йўқ ва хулоса чиқариша вақт эрта. Бу ҳақда Халқаро валюта фонди раҳбари Кристин Лагард ҳам қайд этди. «Иш кўп ва вақт оз”,- деб айтди у. Молия вазирлари яна бир марта учрашиб, ЕИ етакчиларининг навбатдаги музокаралари учун замин яратадилар.

Шу муносабат билан Греция бош вазири Алексис Ципрас «Биз яқин икки кун ичида муҳокамаларни давом эттиришимиз лозим,негаки , қисқа муддатли, бўлакларга бўлинган келишувни истамаймиз, бизга кенг қамровли ва ҳаётий қарорлар керак», жеб айтди. Оҳирги муддат эса ўзгаришсиз қолди: 30 июнда Греция Халқаро валюта фондига бир ярим миллиарддан ортиқ евро тўлаши керак ва агар буни амалга оширмаса, унга дефолт ва евроҳудуд таркибидан чиқиб кетиш таҳдид солади.

Шуни қўшимча қилиш қолдики, саммит якунлари бўйича матбуот анжуманида Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Грецияга 2020 йилгача 35 млрд евро ажратишга тайёр эканини билдирди. Бунинг устига бу маблағлар нафақат бюджетни тартибга солиш, балки реал иқтисодиёт учун ажратилади. Юнкер учинчи ёрдам дастури ҳақида гапирмагани учун бунинг қандай маблағ экани кўпчилик учун жумбоқ бўлиб қолмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей