ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Дунёда очликдан қийналаётганлар сони 800 миллион к...

Дунёда очликдан қийналаётганлар сони 800 миллион кишига қисқарди

Сайёрамизда очликдан қийналаётган одамлар сони ҳозирги пайтда 795 млн. кишини ташкил этади. Бундай маълумотлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти(ФАО)нинг, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди(ИФАД) ва Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг йиллик маърузасида келтирилган, деб ҳабар қилади ТАСС.

Дунёнинг ривожланаётган минтақаларида очликдан қийналаётганлар сони 12,9% гача пасайди.

«Шундай қилиб, кўпчилик – 129 мамлакатдан 72 таси очлар сонини 2015 йилгача 1990 йил билан таққослаганда, икки марта камайтириш кўзда тутилган Минг йиллик мақсадларига етди, дейилади маърузада.

Бу маънода Осиё Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси мамлакатлари алоҳида ютуққа эришдилар. Айни пайтда Африка мамлакатларида, бирмунча тараққиётга эришилганига қарамай, очликка қарши курашга табиий катаклизмлар,касалликлар, сиёсий беқарорлик ва ҳарбий можаролар тўсқинлик қилмоқда. «Ҳозирги пайтда очлик Африканинг 24 мамлакатида қайд этилган бу эса 1990 йилга қараганда икки баравар кўп, дейилади маърузада. «Минг йиллик мақсадларининг очликка қарши курашдаги муваффақият ва ютуқлари кўрсатдики, бу батамом амалга ошадиган вазифа. Биз авлодларга “очликсиз ҳаёт” тақдим этишимиз лозим. Бу мақсадга эришиш Ривожланиш сиёсати маркази олдида туриши даркор, деб изоҳлади янги маълумотларни ФАОнинг бош директори Жозе Грациану да Силва. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей