ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Дунё океани исиши натижасида кўплаб тўфонлар юзага...

Дунё океани исиши натижасида кўплаб тўфонлар юзага келмоқда

Дунё океани рекорд даражада исиши оқибатида метеорологлар якунланаётган йилда 51 та тропик циклон содир бўлганини қайд этишди. Уларнинг учдан бир қисми супертўфонга айланган, деб ёзади “Интерфакс” нашри.

“Росгидромет” раҳбари Александр Фроловнинг сўзларига қараганда, океанда ҳарорат 29 ва ундан юқори даражаларга чиқса, тўфонлар юзага кела бошлайди. Жорий йилда жами 51 та тропик циклон қайд этилган, шулардан 31 таси тўфонга айланди, жумладан 15 таси супертўфон тусини олди.

Идора раҳбарининг таъкидлашича, ушбу супертўфонларнинг олтитаси Россия ҳудудига таъсир қилган — улар анча ёғингарчилик ва кучли шамолларни олиб келган.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей