ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Данияда ЕИ бўйича нарҳлар энг юқори

Данияда ЕИ бўйича нарҳлар энг юқори

Европа Иттифоқининг 28 мамлакатида кундалик эҳтиёж товарлари, шу жумладан озиқ-овқат ва ичимлик нарҳларининг пасаймаётганидан Германия Федераль статистика бошқармасининг ҳисоб-китоблари далолат бермоқда. Бошқарма 2014 йил бўйича маълумотларни умумлаштириб ҳисобот тайёрлаган. Давлатлар борки, яшаш Европа

Иттифоқи бўйича ўртача белгилангандан ярим баравар қиммат, шу билан бирга айрим давлатларда ўртача кўрсаткичнинг ярмига тенг. Ўртача статистик кўрсаткичга йирик давлатлардан Германия кўпроқ яқин, унинг истеъмол корзинаси умумий Европа кўрсаткичидан бор-йўғи 1,5% қиммат, деб ёзади Deutsche Welle. Италия ҳам арифметик ўрталикка яқин, унда истеъмол корзина 1,9% фоиз баланд.

Скандинавия Европанинг энг қиммат минтақаси унвонини ўзида сақлаб турибди. Данияда яшаш ўртача кўрсаткичдан 38% баланд. Швеция ва Финляндияда - 23-25%. Болқон эса қитъадаги энг арзон минтақа бўлиб қолмоқда.Хусусан,Болгарияда ахоли ва меҳмонлар истеъмол корзинаси учун ЕИ бўйича ўртача кўрсаткичга қараганда 51,6% кам тўлайдилар.

Шу билан бирга қитъадаги энг қиммат ва энг арзон мамлакатлар ЕИга кирмайди. Кундалик талаб товарлари нарҳи баландлиги бўйича Норвегия (+48,1%) ва Швейцария (+54,1%) етакчилик қилади. Айни пайтда Македонияда истеъмол корзинаси ўртача кўрсаткичдан 53,3% га, Венгрия, Польша ва Руминияда эса 40-50% арзон.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей