ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Cоциалист-сенатор Сандерс АҚШ президенти сайловлар...

Cоциалист-сенатор Сандерс АҚШ президенти сайловларида қатнашади

Вермонт штатидан мустақил сенатор ҳисобланган Бернард Сандерс 2016 йили АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Демократик партиядан номзод сифатида қатнашишга уриниб кўради. Бу ҳақда у АР ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилади. CNN телеканалининг қайд этишича, Сандерснинг имкониятлари катта эмас, унинг ўзи эса ўз номзодига эътиборли бўлишларига чақиради.

Ўзини демократик мўлжалдаги социалист деб атовчи ва Демократик партия аъзоси бўлмаган сенатор бундан олдин ОАВда бу борада юрган миш-мишларни тасдиқлади. “Мен иккита партиядан бирортасига аъзо бўлмасдан туриб сайловларда қатнашишга, демократлар ва республикачиларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганман, катта маблағларга эга номзодларга рақиб бўлишимга тўғри келган, Вермонтда акс-садо берган позициям бутун мамлакатда ҳам хайрихоҳликни топади, деб ўйлайман”, - дейди Сандерс.

У сайлов кампанияси даврида эътиборни ижтимоий-иқтисодий масалаларга қаратиш ниятида. “Оддий одамлар кам пул эвазига кўпроқ ишлашига тўғри келаётган бир пайтда даромадлар ва турмуш даражасидаги тенгсизлик сезиларли даражада ўсганини кўрдик, бу ҳолат беадаблик даражасига етди”, - дея таъкидлайди сенатор.

АҚШ президентлигига демократлар партиясидан ўз номзодини илгари  суриш учун Сандерс АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон билан курашишига тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Клинтон хоним ҳам президентликка даъвогар эканини билдирган эди. Шу ўринда, Хиллари Клинтоннинг обрўси ва имкониятларига оилавий хайрия жамғармасини молиялаштириш билан боғлиқ жанжал путур етказиши мумкинлигига қарамасдан, у демократлар орасида сўзсиз етакчи эканини қайд этиш лозим. 

Шунингдек, сал олдин Республикачилар партиясидан сенаторлар Тед Круз, Рэнд Пол ва Марко Рубиолар ҳам сайловолди пойгасида қатнашиш ниятини билдирган эди. Сиёсатшуносларнинг фикрича, тез орада Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Буш (собиқ АҚШ президенти кичик Жорж Бушнинг укаси) ва Нью-Жерси штатининг губернатори Крис Кристи ҳам ўз номзодини илгари суриши мумкин. Республикачилар орасидан президент номзодлигига якка етакчи йўқ, бироқ Жеб Бушнинг бу борадаги имкониятлари рақиблариникига қараганда юқорироқ экани айтилади.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей