ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Буюк Британияда Жанна д’Аркнинг узуги ким ошди сав...

Буюк Британияда Жанна д’Аркнинг узуги ким ошди савдоларига қўйилади

Келаси йилнинг феврал ойида Лондонда XV асрга оид, Жанна д’Аркка тегишли бўлган узук ким ошди савдоларига қўйилади. Узукнинг бошланғич баҳоси 10-14 минг фунт стерлингни (15-21 минг АҚШ долларини) ташкил этади.

“Daily Mail” нашрининг ҳабар беришича, узукнинг айнан француз қаҳрамонига тегишли экани унга битилган ёзувлар орқали тасдиқланган. Узукда Жаннанинг ўзи ёзган “Jhesus Maria” ва учта хоч белгиси сақланиб қолган. “Ўйлайманки, бу Жаннанинг узуги эканлигига ҳеч қандай шубҳа бўлиши керак эмас”, — дейди “Timeline Auctions” нинг ижрочи директори Бретт Ҳэммонд.

Таъкидланишича, қимматбаҳо буюм эман дарахтидан ясалган қутида сақланмоқда. Буюмга унинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилинган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей