ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Британиялик депутатлар ЕИдан чиқиш тўғрисидаги реф...

Британиялик депутатлар ЕИдан чиқиш тўғрисидаги референдум ўтказилишини ёқлаб овоз бердилар

Британиялик депутатлар бош вазир Дэвид Кэмероннинг референдум ўтказиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Унинг натижаларига кўра мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши мумкин бўлади.

Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўпчилик овоз билан қабул қилинди. Келаси хафтадан бошлаб у парламент қўмиталари томонидан кўриб чиқилади. ВВСнинг таъкидлашича, ҳужжат қонун мақомини олгунча парламентда яна бир неча босқичлардан ўтади. Бу жараён “бир ой вақтни олиши” кутилмоқда. Айтмоқчи, референдум ҳақида ҳозирнинг ўзидаёқ амалга ошган воқеадек гапириш мумкин – аҳир ҳукмрон Консерваторлар партиясидан ташқари муҳолифатдаги Лейбористлар партияси ҳам қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган..

Бош вазир Дэвид Кэмерон Буюк Британияда 2017 йилнинг оҳирида мамлакат ЕИ таркибида қолиши бўйича референдум ўтказишни ваъда қилган. Шу билан бирга унинг ўзи Европа Иттифоқига аъзолик сақланиши тарафдоридир. Кэмерон ЕИдаги ҳамкорларидан унинг ислоҳ қилинишига эришиш ва Европа Иттифоқига олиб берилган ҳокимият ваколатларини Британияга қайтариб олиш ниятида. Ана шунда кўпчилик британияликлар иттифоқда қолишни ёқлаб овоз берадилар. Айни пайтда бош вазир агар европалик ҳамкорлари унинг ислоҳотлар ҳақидаги талабларини рад этадиган бўлишса, ЕИдан чиқишни қўллаб-қувватлаши эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей