ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БРИКС ва ЕАЭС савдо тўсиқларини камайтиришни режал...

БРИКС ва ЕАЭС савдо тўсиқларини камайтиришни режалаштирмоқда

РФ Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ЕАЭС ва БРИКСга аъзо мамлакатларга товар айланмасини ошириш ва ўзаро инвестицияларни кўпайтириш имконини берувчи тўсиқларни камайтириш устида ишлашни таклиф қилди, деб ёзади ПРАЙМ.

"Мен ўзаро товар айланмасини фаоллаштиришни, инвестициялар ҳажмини оширишни ва янги кенг кўламли саноат лойиҳаларининг пайдо бўлишини рағбатлантириш учун БРИКС ва ЕАЭСга аъзо мамлакатлар ўртасидаги турли тўсиқларни камайтириш имкониятини ишлаб чиқишни таклиф этаман", - деди Д.Мантуров БРИКСга аъзо мамлакатлар саноат вазирларининг учрашувида. Унинг сўзларига кўра БРИКС ҳам, ЕАЭС ҳам улкан бозорлар ҳисобланади, улар талаб камайиб кетаётган бир шароитда глобал рақобат объектларига айланмоқда. "Шу аснода биз ЕАЭС доирасида тармоқли баланслар тизимини яратамиз. У бирлашган мамлакатлар ўртасида ортиқча рақобатдан қочиш имконини беради... Бунинг устига биз маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорида илгари суриш доирасида мувофиқлаштириш механизмларини ривожлантирмоқчимиз", - деди у.

Мантуровнинг қайд этишича, ЕАЭС фақат МДҲ мамлакатларигина аъзо бўлиши мумкин бўлган ёпиқ клуб эмас.У май ойида ЕАЭС ва Вьетнам ўртасида эркин савдо зонасини яратиш тўғрисида битим имзоланганини эслатди. Ҳозир Ҳиндистон, Миср ва бошқа мамлакатлар билан шундай битимларни тузиш устида ишланмоқда, дея қўшимча қилди вазир.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей