ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТнинг тинчликпарварлик фаолияти таҳлили бўйича я...

БМТнинг тинчликпарварлик фаолияти таҳлили бўйича янги маъруза тақдим этилди

БМТнинг тинчликпарварлик ва сиёсий миссиялари фаолияти таҳлили бўйича гуруҳ Бош котибга бир қатор тавсиялар ўрин олган маърузани берди.Улар ташкилотнинг можароларни бартараф этиш бўйича потенциалларини мустаҳкамлашга, “ҳаворанг каскалар” тезкорлигини, мандат бериш стратегиясини, фуқаролрни ҳимоялаш соҳасидаги имкониятларни кенгайтириш, молиялаштириш, шунингдек масъулиятни оширишга тааллуқлидир.

БМТнинг тинчликпарварлик ва сиёсий миссиялари фаолияти таҳлили бўйича юқори даражадаги мустақил гуруҳ БМТ Бош котиби томонидан 2014 йили таъсис этилган эди. Гуруҳни Тимор-Лештанинг собиқ президенти Жозе Рамуш-Орта ва БМТ Бош котибининг жанговар қўллаб-қувватлаш бўйича собиқ ўринбосари Амира Хак бошқардилар. Янги маърузада таъкидланадики, тинчликпарварлик операцияси мандати аниқ можаро ва сиёсий стратегияга асосланган ва бирмунча тез мослашадиган бўлиши керак. Гуруҳ тинчликпарварлик ишида минтақавий ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини қайд этди.

Гуруҳ аъзолари “ҳаворанг каскалар” қабул қилувчи мамлакат халқига хизмат қилиши ва тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаши кераклигини қайд этдилар.. Шу муносабат билан улар тинчликпарварларнинг фуқаролар ҳимояси бўйича мандатларини керакли заҳиралар билан мустаҳкамлашга даъват этдилар. Тавсиялар орасида можароларни ташқи ресурслар ҳисобига бартараф этиш бўйича халқаро анжуман таъсис этиш, шунингдек, БМТ тинчликпарвар операцияларидаги раҳбарлик лавозимларига аёлларни кўпроқ тайинлаш ҳам бор.

Маърузада БМТ Бош котибининг тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимини таъсис этиш таклиф этилади.Унинг муаллифлари БМТнинг тинчлик ва ҳуқуқ-тартиботни қўллаб-қувватлаш бўйича барча операцияларини молиялаштиришнинг ягона механизмини ишлаб чиқишни маслаҳат бердилар. Улар тинчликпарварларнинг масъулиятини ошириш ва БМТ байроғи остида улар томонидан ҳуқуқбузарликлар жазосиз қолишига йўл қўймасликни тавсия этдилар. Шу муносабат билан гуруҳ аъзолари БМТ миссияларига Бош котибнинг можароли ҳудудлардаги болалар ва қуролли зиддиятлар ҳамда сексуал зўравонликлар ҳақидаги йиллик маърузаларидаги рўйҳатлардан ўрин олган мамлакатлардан хизматга чақиришни таъқиқлашни таклиф қилдилар

Кейинги йилларда тинчликпарварларнинг фаолияти комплекс тус олмоқда ва борган сари ҳавфли ва серҳаражат бўлиб, зиддиятларнинг ўзгариб туришига тез мослашишни талаб қилмоқда. «Можаролар ҳусусиятлари ўзгариб туриши, ёвлашаётган экстремизм тарқалаётгани муносабати билан тинчликпарварлик операцияларимиз ҳозирги вақтда жиддий муаммоларга дуч келмоқда.Бу операцияларнинг аксариятини мутлақо нотинч шароитларда амалга оширишга тўғри келди”-, деб айтди Бош котиб янги маърузада. «БМТ ва унинг миссиялари янги воқеликка мослашишлари лозимлиги ва тезкорлик билан инсониятга таҳдидларга жавоб қайтаришлари учун ҳам мен тинчликпарварлик операцияларининг янги таҳлилини тез ўтказишга қарор қилдим,- деб қўшимча қилди Пан Ги Мун.

У Рамуш-Орта ва Амирани раҳбар этиб тайинлаган мустақил гуруҳ мураккаб вазифани бажаришнинг уддасидан чиққанларини қайд этди. «Мен сўнгги бир неча ой давомида гуруҳ ишини кузатдим. Маъруза тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун уларнинг ҳар бирларига миннатдорчилик билдираман. Мен маърузадаги тавсияларни диққат билан ўрганиб чиқаман ва ҳужжатни Бош Ассамблея ва Хавфсизлик кенгашига бераман», -деди Пан Ги Мун. У маърузани кўриб чиқишда ва ундаги қимматли таклифларни амалга оширишда аъзо давлатлар билан жипс ҳамкорликка умид қилаётганини билдирди.

«Бу йил БМТ ўзининг 70 йиллигини нишонлар экан, нигоҳини истиқболга жамлайди, дунёнинг барча нуқталаридаги одамларга хизмат қилиш билан боғлиқ янги вазифаларни белгилайди. Гуруҳ иши бу жараённинг ажралмас қисмидир», - деди БМТ Бош котиби. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей