ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТда кексаларга қўпол муносабатда бўлишга йўл қўй...

БМТда кексаларга қўпол муносабатда бўлишга йўл қўймасликка даъват этилди

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, дунёдаги тўрт фоиздан олти фоизгача бўлган кексалар қўпол муносабат ва суистеъмолдан азият чекади,- деб ёзади www.who.int. 2011 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 15 июнни Кексаларга нисбатан суистеъмол тўғрисида ахборот тарқатиш Бутунжаҳон куни деб эълон қилди.

Шу сана муносабати билан БМТ Бош котиби Пан Ги Мун барча давлатларни табаррук ёшдаги шаҳслар ҳимоясини таъминлашга даъват этди. “Бугунги кундаги ҳавотирли ва фожиали далил шундан иборатки, катта авлод вакиллариниг муаммолари аксарият ҳолларда ҳисобга олинмайди, уларнинг ўзлари эса қўпол муомала жабрдийдалари бўлишади”,- деб таъкидлади БМТ Бош котиби халқаро кун муносабати билан йўллаган номада.

Пан Ги Мун катта ёшдагилар муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда, зеро дунё кексаймоқда, деб айтди.- 2050 йилга бориб, кексалар сайёрамиз аҳолисининг 20 фоизини ташкил этади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей