ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТда халок бўлган тинчликпарварлар ўлимидан сўнг ...

БМТда халок бўлган тинчликпарварлар ўлимидан сўнг тақдирланди

Халқаро тинчликпарварлар куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида ўтган йили ўз хизмат вазифаларини адо этаётганда ҳалок бўлган 126 нафар “мовий каска”лилар хотираси бир дақиқалик сукут билан ёдга олинди, деб хабар беради ташкилот сайти. Улар вафотидан сўнг Даг Хаммаршельд эсдалик медали мукофотланди.

Мукофтланганлар орасида Афғонистон ва Мали, Марказий Осиё Республикаси ва Судан, Кипр ва Гаити, Конго Демократик Республикаси ва Либерия, Кот-д”Ивуар ва Яқин Шарқда халок бўлган тинчликпарварлар бор.

БМТ ўзининг қарийб 70 йиллик тарихида тинчликни сақлаш бўйича 71 та операцияни таъсис этди. Бир миллиондан ортиқ киши тинчликпарварлик ҳаракатида иштирок этди. Бугунги кунда дунёнинг 122 мамлакатидан 107 мингдан ортиқ нофуқаро тинчликпарварлар 16 та миссия таркибида хизмат қилмоқда.

Тинчликпарварлик ҳаракати тарихида ҳаммаси бўлиб 3300 нафар тинчлик ҳимоячилари ҳалок бўлдилар. Кўпинча ассиметрик тус олаётган ва борган сари мураккаблашаётган можаролар шароитида тинчликпарварлар ҳаёти тобора кўпроқ хавф остида қолмоқда.

БМТнинг тинчликпарварлик операциялари бўйича департаменти раҳбари Эрве Ладсус тинчлик учун жонини фидо этганлар хотирасини ёдда сақлашга даъват этди. «БМТ тинчликпарварлари халқаро куни – бу сўнгги 10 йил ичида ҳалок бўлган ҳамкасбларни хотирлаш учун имкониятдир. Ҳар йили ўз хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида 100 га яқин тинчликпарварлар халок бўлмоқда, уларнинг кўплари аниқ йўналтирилган ҳужумлар қурбонига айланмоқда, деб айтди Эрве Ладсус. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей