ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ раҳбарининг Марказий Осиёга сафари арафасидаги...

БМТ раҳбарининг Марказий Осиёга сафари арафасидаги интервьюси

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 9 июнь куни Марказий Осиё мамлакатлари: Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон,Ўзбекистон ва Туркманистон бўйлаб сафарини бошлади. Сафар олдидан у БМТ Янгиликлар марказига интервью берди.

- Бу сизнинг Марказий Осиёга иккинчи сафарингиз. Биринчи ташрифингиз 2010 йилда бўлиб ўтганди. Минтақа мамлакатлари раҳбарлари билан учрашувларда қандай масалаларни кўтариш нитидасиз?

- 2010 йилнинг апрель ойида Марказий Осиё бўйлаб қилган сафаримдан менда жуда илиқ таассуротлар қолган. Мен минтақанинг барча давлатларида бўлдим. Ўшандан бери мен бу минтақага яна боришни жуда хоҳлайман. Мен Марказий Осиёга бу давлатларга улар дуч келаётган кўплаб трансчегаравий муаммоларни хал этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун сафар қиляпман.Бу - экологик муаммолар, сувдан фойдаланиш ва энергетика таъминоти, гиёҳванд моддалар савдоси ва трансчегаравий жиноятчилик. Мен шунингдек, мулоқот ва ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаш ниятидаман.

Минтақа мамлакатлари устувор бўлган сув ресурслари ва қуролсизланиш соҳаларидаги каби муаммолар тезроқ ҳал этилишидан манфаатдорлар. Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга даъват этаман. Мен шунингдек, мамлакатлар Минг йиллик декларациясида ўз аксини топган ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришиш йўлида амалга ошираётган ишларни, улар 2015 йилдан кейинги даврда ўз устувор вазифаларини нималарда кўраётганларини муҳокама қилишни режалаштиряпман.

Инсон ҳуқуқларига келганда, минтақа мамлакатларининг БМТ ҳуқуқни ҳимоя қилиш механизми билан ўзаро фаолиятини табриклайман, бироқ, бу ўринда ҳали кўп иш қилиш керак, деб ҳисоблайман. Мамлакатлар раҳбарларини улар ўз зиммаларига олган халқаро мажбуриятларни бажариш ва қўллаб-қувватлашга даъват этаман.

БМТнинг ҳар бир мамлакатдаги бўлимлари ва 2008 йилда ташкил этилган Превентив (огоҳлантирувчи) минтақавий маркази фаолияти бу масалаларнинг кўпини қамраб олади. Марказий Осиёда мен БМТ барча муассасаларининг ютуқлари ва ўзаро ҳаракатларини таҳлил қилмоқчиман.

- Сентябрь саммити тобора яқинлашмоқда. Унда 2015 йилдан кейинги даврда ривожланиш соҳасида кун тартиби тасдиқланади. Сиз уни ишлаб чиқишда Марказий Осиёнинг ролини қандай баҳолайсиз?

- Ҳа, биз яқин вақтда 2015 йилдан кейинги даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини амалга ошириш даврига қадам қўямиз,Бунинг асосий шарти голобал ҳамкорлик асосидаги глобал бирдамликдир.. Марказий Осиё- денгиздан узоқ минтақа, бу эса, у денгизга чиқишнинг ҳудудий имконияти йўқлиги, дунё бозорларидан олислик ва ажралиб қолганлик, юқори транзит ҳаражатлари каби специфик муаммолар билан тўқнашишини билдиради. 2015 йилдан кейинги давр кун тартибида бундай вазиятларда турган мамлакатлар эҳтиёжлари ҳисобга олинган. Мен Европа-Кавказ-Осиё минтақасида савдони кенгайтириш учун транспорт алоқаларини ривожлантириш йўллари фаол қидирилаётганини қутлайман.

Янги кун тартиби универсал бўлади. Унда ривожланган ва ривожланаётган барча мамлакатларнинг мажбуриятлари белгиланади.. Парламентлар ва фуқаролар ҳамда уларнинг ҳукуматлари ўртасидаги ҳал қиилувчи аҳамият касб этади.Улар ҳисобдорлик ва амалий фаолиятни яхшилашга ёрдам кўрсатиш ва фаолликни рағбатлантиришлари мумкин. Умид қиламанки, Марказий Осиёнинг барча мвамлакатлари олий даражадаги сентябрь самитида иштирок этадилар.

- Бу йилнинг яна бир муҳим воқеаси Иқлим ўзгариши бўйича декабрь конференияси бўлиши кутилмоқда. Марказй Осиё мамлакатлари ҳозирниинг ўзидаёқ иқлим ўзгариши оқибатларини ҳис қилмоқдалар.Иккидарё – Амударё ва Сирдарёни оби-ҳаёт билан таъминловчи музликлар ҳарорат кўтарилиши оқибатида эриб кетмоқда ва Орол денгизига сув борган сари кам қуйилаётгани оқибатлари барчанинг кўз ўнгида.. Фикрингизча, Марказий Осиё мамлакатлари муаммони ҳал этишга қанай ҳисса қўшадилар?

- 2010 йили Орол денгизига борганимни яхши эслайман. Бу фожиа бир соатда бўлган эмас. 1960-1970 йилларда қабул қилинган қарорлар оғир оқибатларга олиб келди: денгиз майдони қисқарди, сув ҳажми 60%га қисқарди, шўрланиш икки баравар ошди. Буларнинг барчаси минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни кескин ёмонлаштирди. Аввалги ташрифимдан мақсад иқлим ўзгариши,озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ва Минг йиллик декларациясида акс этган ривожланиш мақсадлари бўйича тўғри сиёсий қарорлар қабул қилиш муҳимлигини таъкидлашдан, шунингдек халқаро ҳамжамият эътиборини Орол фожиасига қаратиш ва унга ёрдам кўрсатишдан иборат эди.

Шундан бери БМТ минтақага бу фожиадан жабрланган аҳоли ҳаётий фаолиятини таъминлаш бўйича дастур доирасида ёрдам кўрсатиб келмоқда, бироқ, минтақа аҳолиси олдида турган кўп сонли масалалар янада кўпроқ эътиборни талаб этади, уларни ҳал этиш учун зарур бўлган заҳираларни жўнатиш керак. Марказий Осиёга шунингдек тоғлар музликларининг эриши туфайли глобал ҳароратнинг кўтарилиши ҳам ҳавф солмоқда..Бу музликлар минтақадаги асосий сув манбаи, шу жумладан озми-кўпми, Оролга тушаётган сувни таъминламоқда. Уларнинг эриши Орол денгизининг қуришидан ҳам кўпроқ, янада жиддий экологик ҳалокатларга сабаб бўлиши мумкин.

Сўнгги йилларда БМТ муассасалари иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарлар омилларига ва минтақанинг иқлим ўзгаришидан кўпроқ зарар кўраётган қисмларидаги мослашувга катта эътибор қаратиб келмоқда. БМТ иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатиш билан боғлиқ лойиҳалар кўламини кенгайтириш мақсадида ривожланиш соҳасидаги шериклар ва барча ҳукуматлар билан жипс ҳамкорлик қилмоқда.

Муваффақият гарови эса муаммоларни ҳал этишдаги глобал ёндашувдир ва бу ўринда Марказий Осиё мамлакатларининг ҳамкорлиги жуда зарур.Иқлим ўзгариши барчамизга бирдек тааллуқли экан,бу муаммони биргаликда бартараф этишимиз лозим ва мен шу йилнинг декабрь ойида Парижда бўладиган иқлим ўзгариши бўйича муҳим битимларга эришишда минтақа мамлакатларининг қўллаб-қувватлашларига умид қиламан.

- Аввалги ташрифингизда Орол денгизи оқибатларини ўз кўзингиз билан кўрганингизда қаттиқ хаяжонга тушганингизни айтган эдингиз. Нима деб ўйлайсиз, минтақадатрансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ва бошқариш муаммосини хал этиш учун нима қилиш керак?

- Сўнгги вақтларда Марказий Осиё минтақасидаги сув ресурслари билан боғлиқ вазият мураккаблашди. Бу ҳақда 2015 йилнинг март ойи оҳирида Бош Ассамблеяда ўтган “Сув – ҳаёт учун” ўн йиллигига бағишланган юксак даражадаги интерфаол мулоқот раиси гапирган эди.

Марказий Осиё мамлакатларида озиқ-овқат ва энергия каби керакли эҳтиёжларни қондириш манбаи бўлиб хизмат қиладиган сув ресурслари умумийдир. Бироқ,бу ресурслар чекланган, уларга эҳтиёж эса, кутилаётганидек, яқин йилларда фақат ўсиб боради. Иқтисодий ўсиш билан турли фойдаланувчилар ўртасида сув ресурслари билан боғлиқ можаролар хавфи ошиб, рақобат кучайиши мумкинлиги таҳдиди мавжуд.Ҳозирча, сув ресурсларидан ўзаро манфаатли асосда фойдаланиш имконини берувчи минтақавий ечим топилганича йўқ.

БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази сувдан узоқ муддатда биргаликда фойдаланишда ўзаро манфаатли ечим топиш учун изланиш борасида минтақа давлатлари билан жипс ҳамкорлик қилмоқда. Минтақани узоқ муддатли ривожлантириш манфаатлари трансчегаравий сув ресурсларини ривожлантириш ва улардан фойдаланишда ҳамкорлик ҳамда интеграцион бошқарувни талаб этади.

- Яқинда бўлиб ўтган ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага аъзо давлатлар конференциясида кўпчилик ядровий қуросизаниш жараёнидаги ортга силташлар бўйича ташвиш билдирди. Марказий Осиёдаги беш мамлакат минтақани ядросиз зона деб эълон қилди. Фикрингизча, бу мамлакатлар ўз тажрибаларидан, ядро қуролидан холи,тинчлик-барқарорлик сари илгарилаб боришда фойдалана оладиларми?

- Ядро қуролидан ҳоли зона яратиш ядровий қуролсизланиш ва уни тарқатмаслик ҳамда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида катта аҳамият касб этади.Бугунги кунда мавжуд бўлган бешта ана шундай зонада 100дан ортиқ мамлакат бор.Марказий Осиё тажрибаси – унинг қачонлардир ядровий қурол жойлаштирган ягона ядровий қуролсиз ҳудуд эканидир.Бу эса шундай ҳудуд ташкил қилмоқчи бўлганлар учун намуна ҳисобланади.

Қисқа муддатларда бўлиб ўтган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд тўғрисидаги Шартнома баённомаси(кафолатлар тўғрисида) ядро қуролига эга бўлган давлатлар учун қуролланишнинг бу туридан озод, тинчлик қарор топтириш мақсадларининг ёрқин белгисидир. Умид қиламанки, бу мазкур йўналишда илгарилаб бориш учун зарур туртки беради. Қуролларнинг бошқа ҳеч бир тури ўзида дунёни бу қадар маъносиз йўқ қилиш хавфини келтириб чиқармайди ва бу таҳдидни бартараф этиш –давр талабидир.

- БМТ Марказий Осиё учун қароргоҳи Туркманистонда бўлган Превентив дипломатия минтақавий марказини очди. БМТ қайси йўл билан минтақада гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши ва терроризм каби геосиёсий хавфларни назорат қилишда ёрдам кўрсатиши мумкин?

- БМТнинг Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази ташкилотнинг бу минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлигининг муҳим мисоли ҳисобланади. Унинг ташкил этилиши минтақадаги ҳар бир мамлакатнинг мулоқот воситасида умумий муаммоларни хал этиш йўлларини топишга бўлган қатъий қароридан далолат беради. Марказий Осиё давлатлари олдида халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши каби қатор трансмиллий хавфлар ва экологик хавфсизлик, иқлим ўзгариши ва трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалалар турибди. Минтақавий марказнинг превентив дипломатия қоидаларини ишга солишда катта хизматлари бор. Жумладан, у Бош котибнинг маҳсус вакили воситачилигида “ҳайрли хизматлар” механизмини ишлаб чиқди ва минтақа мамлакатлари мулоқоти учун имкониятлар яратди.

2011 йилда Марказ қўллаб-қувватлаши остида терроризмга қарши кураш чораларини мувофиқлаштиришни яхшилашга қаратилган биргаликдаги ҳаракат дастури ишлаб чиқилди. Бу Терроризмга қарши кураш глобал стратегиясини амалга оширишдаги жамоавий саъй-ҳаракатларнинг яна бир яхши мисолидир.

Гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосига тўхталиб, таъкидлаш жоизки, Марказий Осиё орқали Афғонистондан ноқонуний гиёҳванд моддаларнинг транзит йўли ўтади. БМТ, айниқса унинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳар бир мамлакатнинг гиёҳванд моддалар айланмасига қарши курашдаги имкониятларини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнаши мумкин. Бошқарма ёрдамида ҳамма мамлакатларда уларнинг имкониятларини кенгайтириш, масалан, чегара назоратини такомиллаштириш ёки ахборот тўплашни фаоллаштириш соҳасида лойиҳалар амалга оширилмоқда. БМТ шунингдек, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашдаги минтақавий ҳамкорликни мустҳкамлашда ҳам ёрдам бермоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей