ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ раҳбарига Лувен университети фаҳрий унвонини т...

БМТ раҳбарига Лувен университети фаҳрий унвонини топширишди

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Белгияга ташрифини якунлади. У бу ерда мамлакат бош вазири ва Европа Иттифоқи вакиллари билан учрашди. Шу куни БМТ раҳбари Лувен университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари олдида маъруза қилди, деб ёзади ташкилот сайти.

Бельгия бош вазири билан биргалика ўтказилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Пан Ги Мун Брюсселнинг Марказий Африка Республикаси ва Конго Демократик Республикасида тинчлик қарор топишидаги ҳиссасини алоҳида эътироф этди.

БМТ раҳбари Брюсселдаги учрашувларда, шунингдек, ноқонуний муҳожирларни ҳимоялаш ва ривожланишни молиялаштириш масалаларини ҳам кўтарди. Бош котиб Бельгия қироли ва қироличаси билан ҳам учрашди. Европа парламенти аъзолари олдида сўзга чиқди.

БМТ раҳбарига Лувен католик университетининг фаҳрий унвони берилди. У университет ўқитувчилари ва талабалари олдидаги чиқишида БМТнинг 70 йиллиги яқинлашиб келаётганини эслатиб ўтди. Бош котиб Лувен бошқа кўп шаҳарлар қатори Иккинчи Жаҳон уруши йилларида жиддий жабрланганини таъкидлади. Бу қонли уруш тугаганидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилган эди. “Уруш йилларида шаҳарнинг катта қисми вайрон бўлган, юз минглаб қимматли тарихий китоблар йўқ қилинган. Лувен университети ҳозир маданий меросни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас” деб айтди Пан Ги Мун.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей