ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ раҳбари ноқонуний ўқотар қурол оқимига барҳам ...

БМТ раҳбари ноқонуний ўқотар қурол оқимига барҳам беришга чақирди

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Хавфсизлик кенгашининг ўқотар ва енгил қурол муаммоси бўйича йиғилишида маъруза қилди. “Охирги ўн йил ичида жаҳонда 250 дан ортиқ қуролли тўқнашув юз берди. Ҳар бир низо бир-биридан фарқ қилса-да, уларни ўқотар қурол, енгил қурол-яроғ ва уларга ўқ-дориларнинг кенг тарқалганлиги ва очиқлиги бирлаштириб туради”, - дейди БМТ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, 50 мингдан зиёд эркак, аёл ва болаларнинг ҳалок бўлиши ноқонуний қурол оқимлари ва қуролли низоларнинг оқибати ҳисобланади. Қочоқлар сони эса Иккинчи жаҳон уруши давридан буён мисли кўрилмаган даражагача етган. “Қуролли низолардан асосан оддий фуқаролар, шу жумладан болалар жабрланмоқда. Ҳамон асосий халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид равишда мактаблар, касалхоналар ва бозорларга мақсадли ҳужумлар уюштириляпти ”, - дея қайд этади Бош котиб.

Пан Ги Мун қурол-яроғларни хавфсиз сақлаш, уларнинг муомаласи, транспортировкаси ва йўқ қилиниши соҳасидаги камчиликлар борасида ўз хавотирини билдирди. У Қурол-яроғ билан савдо қилиш тўғрисидаги шартноманинг муҳимлигини эслатиб, барча аъзо мамлакатларни унга қўшилишга чақирди. Шунингдек Бош котиб БМТ Хавфсизлик кенгашига қонуний енгил қурол ва ўқ-дори оқимларини қурол-яроғ эмбаргоси режимини кучайтирган ҳолда бартараф этиш бўйича қатор тавсияларни тақдим этди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайти хабар беради.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей