ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафа...

БМТ раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар қилмоқда

Пан Ги Мун Тожикистонга қилган сафарида барқарор ривожланиш учун сув таъминотининг муҳимлигини қайд этди ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг миллий механизмларини мустаҳкамлашга даъват этди.

БМТ раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилишича, 9 июнь куни Бош котиб Тожикистонга ташриф буюрган ва “Сув ҳаёт учун” халқаро конференциясида иштирок этган,Тожикистон президенти Эмомали Рахмон ва мамлакатнинг бошқа расмий шахслари билан учрашган. Душанбеда журналистлар билан суҳбатда Пан Ги Мун мамлакатнинг қашшоқликка қарши курашдаги ютуқларини қайд этди ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

«Инсон ҳуқуқларига келганда, биз ҳукуматнинг БМТ ҳуқуқни ҳимоялаш механизми билан ўзаро ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз, деб айтди БМТ раҳбари журналистлар билан учрашувда.

У миллий мувофиқлашиш механизмларини мустаҳкамлаш ва БМТнинг тавсияларини фуқаролар ҳамжамияти билан хамкорликда бажариш Тожикистонни инсон ҳуқуқларининг ҳолати бўйича универсал таҳлилнинг иккинчи босқичига тайёрлашда муҳим ҳисса бўлади, деб таъкидлади. Таҳлилни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ишчи гуруҳи ўтказади.

БМТ раҳбари Тожикистон ҳокимият органларига инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракат дастури қабул қилишни тавсия этди. “Биз тинчлик, тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик қилишимиз лозим”деб айтди Пан Ги Мун.

У Тожикистоннинг қашшоқликка қарши кураш, оналар ўлими даражасини пасайтириш, безгак касаллигини қарийб ярмига қисқартириш борасидаги ютуқларини эътироф этди.Пан Ги Мун ҳозир қиз болаларнинг кўпи мактабга бориш имкониятига эга бўлгани далилини табриклади.

“Сув ҳаёт учун” халқаро конференциясида сўзга чиққан Пан Ги Мун ичимлик суви ва санитария соҳасидаги хизматлар билан таъминланиш дунёнинг барча мамлакатлари учун ривожланиш соҳасидаги устуворлик ҳисобланишини қайд этди.

«Булар инсон ҳуқуқларига тегишли муҳим масалалар” деб айтди Пан Ги Мун Душанбедаги конференцияда.

Бугун дунёда 2,5 миллиард одам санитария соҳасидаги адекват хизматларга эга эмас. БМТнинг прогнозларига кўра 10 йилдан кейин тахминан 1.8 миллиард киши сув етишмайдиган ҳудудларда, дунё аҳолисининг учдан икки қисми сув танқислиги шароитларида яшайди.

Душанбедаги халқаро конференцияда Пан Ги Мун Марказий Осиёдаги сув ресурсларидан фойдаланишда минтақавий консенсусга эришиш лозимлигини қайд этди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей