ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ қочоқлар иши бўйича янги олий комиссари этиб т...

БМТ қочоқлар иши бўйича янги олий комиссари этиб тайинланган италиялик Филиппо Гранди ўз вазифаларини бажаришга киришди

БМТ қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармасининг маълумотларига қараганда, 2015 йилнинг ўртасида дунё бўйича қочоқларнинг умумий сони 60 миллион кишига етди.

БМТнинг қочоқлар иши бўйича янги олий комиссари этиб тайинланган италиялик Филиппо Гранди жорий йилдан эътиборан ўз вазифаларини бажаришга киришди. Илгари ушбу лавозимда португалиялик Антонио Гутерриш фаолият юритган. Филиппо Гранди 2010-2014 йиллар давомида фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Яқин Шарқ агентлиги бош комиссари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, у Афғонистон, Судан, Сурия, Ироқ, Кения, Либерия, Конго Демократик Республикаси ҳамда Ямандаги БМТ ваколатхоналарида ҳам ишлаган.

БМТ қочоқлар иши бўйича олий комиссари бошқармаси БМТ тизимидаги йирик муассасалардан бири ҳисобланади. У ерда фаолият юрутувчи ходимлар 9700 нафар кишини ташкил этиб, улар дунёнинг 126 мамлакатида фаолият юритишади. Бошқарма 1950 йилда ташкил этилган ва шундан буён икки маротаба Нобель мукофоти қўлга киритди.

Филиппо Гранди янги лавозимида беш йил фаолият юритади (2016 йил 1 январдан 2020 йилнинг 31 декабрига қадар).

Маълумотларга қараганда, дунё бўйича қочоқларнинг умумий сони 2015 йилнинг ўртасида 60 миллион нафар кишини ташкил этди. 2014 йилда эса уларнинг сони 19,5 миллион нафар кишини ташкил этган эди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей