ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик Литвага ўтди

БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик Литвага ўтди

1 май куни Литва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг раисига айланди. Кенгаш раиси, Литванинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Раймонда Мурмокайтенинг қайд этишича, май ойида иш қизғин бўлади, хусусан ушбу даврга иккита очиқ мавзули йиғилиш режалаштирилган. Уларнинг биттаси 13 май куни бўлиб ўтади ва ўқли қурол-яроғ тарқалиши хавфига тааллуқли бўлади. 27 май куни эса журналистларни ҳимоя қилишга бағишланган мажлис ўтказилади. 29 май куни эса террорчилик бўйича брифинг бўлиб ўтади, деб ёзади baltnews.lv.

Шунингдек, май ойига Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқ, Ливия, Сурия, Босния ва Герцеговинадаги вазият бўйича мажлислари ва брифинглари ҳам режалаштирилган. Уларда Кенгаш аъзолари бир қатор тинчликпарвар миссияларнинг фаолиятини муҳокама қилади.

Раймонда Мурмокайте журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, 29 май куни Бош котибнинг инсон ҳуқуқлари бўйича ёрдамчиси Иван Шимоновичнинг маърузаси чоп этилишини айтди. Раиснинг сўзларига кўра, шу муносабат билан маърузани Литва раислиги даврида муҳокама қилиш имконияти бўлмайди. Элчи Литва делегацияси ушбу маърузанинг июнь ойида тезроқ муҳокама қилинишига кўмаклашишини ваъда қилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей