ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ Давлат хизматчилари кунини нишонлади

БМТ Давлат хизматчилари кунини нишонлади

Инсоният қатор ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларга дуч келади. Уларни ҳал этиш учун давлат хизматчилари потенциали жалб этилиши мумкин.Бу ҳақда Пан Ги Муннинг БМТ давлат хизматчилари куни муносабати билан йўллаган номасида сўз боради.

«Бугун биз бутун дунёдаги давлат хизматчиларини шарафлаймиз.Биз уларнинг барча учун самарали ва кенг қамровли хизмат кўрсатилишини таъминлашдаги фидойиликлари ва тинимсиз фаолиятларини эътироф этамиз», - деб айтди Пан Ги Мун. У бутун дунё ёшларини ўз ҳаётларини давлат хизматининг олижаноб ишига бағишлашга ва барча учун муносиб истиқболни таъминлаш саъй-ҳаракатига қўшилишга даъват этди.

БМТ раҳбари фикрича, Минг йиллик мақсадларидан Барқарор ривожланиш мақсадларига ўтишда мамлакатлар ҳукуматлари турли соҳалардаги, жумладан, сиёсий соҳадаги ислоҳотлар, миллий институтларни мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламларини қарорлар қабул қилиш жараёнига жалб этиш, шунингдек, самарали давлат хизматлари кўрсатишда инновацион ёндашувларни асосий восита қилиб олишлари лозим.

Айни шундай ёндашувлар бу йил Колумбиянинг Медельин шаҳрида ўтадиган БМТ давлат хизмати Форумидаги муҳокамаларда асосий мавзу бўлади. Шу ерда БМТнинг давлат хизматини ривожлантиришга қўшган хиссаси учун бериладиган мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Бу мукофот билан дунёнинг 18 мамлакатидан 22 та давлат муассасаси тақдирланади.

«Давлат хизмати куни муносабати билан барча давлат хизматчиларига ўз кундалик меҳнатлари билан яхшилик сари интилаётганлари учун миннатдорчилик билдиришни истар эдим», - деб айтди БМТ Бош котиби.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей