ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ Бош котиби: “Келинглар, ўз сайёрамизнинг жонку...

БМТ Бош котиби: “Келинглар, ўз сайёрамизнинг жонкуяр соҳиби бўлайлик”

Инсоният аввалгидек, сайёрамиз зиёнсиз етказиб бериши мумкин бўлгандан анча кўп табиий ресурсларни истеъмол қилмоқда,- дейилади БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан йўллаган номасида. Кўп заҳиралар – тугаш арафасида турибди, шунинг учун ташкилот раҳбари барчани ўз турмуш тарзининг атроф-муҳитга таъсири ҳақида ўйлашга ва Ер сайёрасининг жонкуяр ва тежамкорроқ соҳиби бўлишга даъват этди.

«Ернинг кўп экотузилмалари ҳавф ёқасига яқинлашмоқда. Ўз турмуш тарзимизни ўзгартириш вақти келди, -деб айтди Пан Ги Мун.

Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни бу йил “Етти миллиарднинг орзуси. Фақат битта сайёра. Ақл билан истеъмол қил” мавзуси остида ўтди. Шу муносабат билан БМТ раҳбари барча одамлар ҳаёт даражасини ошириш, бироқ бунда атроф-муҳитга зарар етказмаслик ва келажак авлодларни ҳаётий муҳим заҳиралардан маҳрум қилмасликка чақирди.

У энергетика, сув ва бошқа заҳиралардан тўғри фойдаланишни ёқлаб чиқди ва озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилмасликни қатъий тавсия қилди: ”Бу йил янгиланишлар йили бўлиши лозим, умид қиламизки, барқарор ривожланиш соҳасида ва иқлим ўзгаришига қарши курашда катта муваффақиятларга эришамиз.Шу муносабат билан мен Жаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида қилган ишларимиз атроф-муҳитга қандай оқибатлар келтиргани ҳақида хабардорликни оширишга даъват этаман”.

У барчага ўз турмуш тарзи ва ишларининг экологик оқибатлари ҳақида ўйлашни маслаҳат бериб, шундай деди: “Келинглар, ўз сайёрамизнинг жонкуяр ва тежамкор эгаси бўлайлик”.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей