ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ Афғонистонда кўкнор экиш қисқаргани ҳақида маъ...

БМТ Афғонистонда кўкнор экиш қисқаргани ҳақида маълум қилади

Бу йил Афғонистонда кўкнор экиш 2014 йил билан таққослаганда 19 фоизга қисқаргани кузатилди. Ушбу гиёҳванд экинлик 183 минг гектар майдонга экилган. Бу ҳақда БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг 2015 йилда Афғонистонда қорадори ишлаб чиқарилишини мониторинг қилишга бағишланган маърузасида маълум қилинади. Бугун у Қобулда Афғонистоннинг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш вазирлиги билан ҳамкорликда тақдим этилди. Маъруза муаллифларининг қайд этишича, Афғонистонда кўкнори экишнинг қисқариши 2009 йилдан буён илк бор кузатилмоқда. “Ушбу обзор полиция учун маълумот манбаи бўлиб хизмат қилишига ва мазкур йўналишдаги ишларнинг янада илгарилашига кўмаклашишига умид қиламан”, - дейди маърузани тақдим этган БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг ижрочи директори Юрий Федотов.

Тадқиқотда айтилишича, 2015 йилда афғон далаларида 3300 тонна кўкнори йиғилиши мумкин. Бу ўтган йили йиғилган 6400 тонна кўрсаткичдан 48 фоизга кам. Бу йил ҳар бир гектардан ўртача 18,3 кг кўкнори йиғилган, ўтган йили эса ушбу кўрсаткич 28,7 кг ни ташкил этган эди. Жорий йилда кўкнори экинининг 47 фоизи Гилменд вилоятига тўғри келмоқда. Афғонистонда қорадори ишлаб чиқаришининг қисқариши асосан ҳосилнинг камлиги ва шу турдаги экинларнинг қисқариши ва йўқ қилиниши билан боғлиқ. Бу йил ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 3760 гектар майдондаги кўкнори экини йўқ қилинган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей