ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / БМТ 20 октябрни Статистика куни, деб эълон қилди

БМТ 20 октябрни Статистика куни, деб эълон қилди

«Бош Ассамблея 2015 йилнинг 20 октябрини иккинчи Бутунжаҳон статистика куни деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу кун “Манбалар сифатини ошириш, ҳаёт сифатини ошириш” умумий шиори остида ўтади. Шунингдек Бутунжаҳон статистика кунини ҳар беш йилда бир марта нишонлашга қарор қилинди, - дейилади қабул қилинган резолюцияда. Ҳужжатда биринчи статистика куни 2010 йили ўтказилгани эслатиб ўтилади, деб ёзади www.belta.by.

Ассамблея “барча аъзо давлатлар, БМТ тизимининг ихтисослашган муассассалари ва бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек фуқаролик жамияти, жумладан илмий-тадқиқот институтлари, оммавий ахборот воситалари каби нодавлат ташкилотлар вакиллари ва расмий статистиканинг барча ишлаб чиқарувчилари ва фойдаланувчиларини Бутунжаҳон статистика кунини муносиб нишонлашга” даъват этди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей