ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Бош Ассамблея Туркманистон бетарафлигининг 20 йилл...

Бош Ассамблея Туркманистон бетарафлигининг 20 йиллигига бағишланган резолюцияни маъқуллади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 69-сессияси делегатлари “Туркманистоннинг доимий бетарафлиги” деб номланган резолюцияни маъқулладилар. Ҳужжатда Туркманистон ҳукуматининг 2015 йилни “Бетарафлик ва тинчлик йили” деб эълон қилиш, шунингдек, 2015 йил декабрь ойида “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва ривожланиш” мавзуида халқаро конференция ўтказиш ҳақидаги қарори табрикланади,-хабар қилади ташкилот сайти.

Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили Аксолтан Атаева Бош ассамблея минбаридан туриб, шундай деди: “Мен барча делегацияларга амалий ва самарали музокаралар олиб борганлари учун миннатдорчилик билдираман.Бунинг натижасида Туркманистоннинг доимий бетарафлиги тўғрисидаги резолюциянинг сермазмун матни ишлаб чиқилди”.

У 1995 йилнинг 12 декабрида БМТ Бош Ассамблеяси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги тўғрисида резолюция қабул қилганини эслатиб ўтди. Бугун Туркманистон ҳукумати “бетарафлик йўли”нинг 20 йиллиги якунларини чиқармоқда.

Элчи таъкидладики, Бош Ассамблеянинг резолюцияси бетарафлик сиёсати, барқарор иқтисодиёт, шунингдек энергетика ва транспорт хавфсизлиги ўртасидаги алоқани акс эттиради.

Бош Ассамблея қабул қилган резолюциясида яна бир бор Туркманистоннинг доимий бетарафлиги мақомини қўллаб-қувватлашини билдирди ва БМТга аъзо давлатларни бу мамлакатнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий бутунлигини ҳурмат қилишга чақирди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей