ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Биологлар: Ерда олтинчи оммавий қирилиш бошланади

Биологлар: Ерда олтинчи оммавий қирилиш бошланади

Машҳур америкалик биолог Стэнфорд университети профессори Пол Эрлих бошчилигидаги олимлар гуруҳи турли даврларда жониворлар йўқ бўлиб кетиши суръатларини таҳлил қилди. Гуруҳ таҳлиллар натижасида Ернинг ҳайвонот олами олтинчи оммавий қирилиш даврига кириб бормоқда, деган ҳулосага келди.

Тадқиқотлар Science Advances журналида чоп этилди. “Улар, шубҳасиз, олтинчи оммавий қирилиш даврига кириб бораётганимизни кўрсатади”,- келтиради Эрлихнинг сўзларини университет сайти.

Тадқиқотлар натижалари таҳлилида олимлар турли жониворларнинг қирилиб кетган даврлари ҳақидаги археологик манбалар, шунингдек, уларнинг турлари йўқолиб кетиши бўйича ҳозирги маълумотлардан фойдаланганлар. Ер сайёрасида жонзотларнинг оммавий йўқ бўлиб кетишининг аввалги беш тўлқинига нисбатан кейинги вақтларда бу жараён суръатлари анча юқори бўлгани аниқланди. Бу суръатлар меъёрий даражадан 114 баравар ортиқдир. «Агар бундай давом этишига имкон берсак, оқибат янада ёмонлашади” деб таъкидлади талқиқот муаллифларидан бири, мексикалик олим Жеррардо Селлабос. Ҳайвонот олами, умуман табиат заҳиралари йўқ бўлган шароитларда инсоният ҳам яшай олмаслиги аниқлашмоқда.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, инсон жониворларнинг кўп турлари яшайдиган ҳудудларни тобора кўпроқ эгаллаб бораётган шароитда аҳвол сайин қийинлашиб бораверса-да, инсониятда ҳали ҳайвонот дунёси йўқ бўлиб кетишининг олдини олиш имкониятлари бор: ҳайвонот оламини ҳимоялашга жиддий киришиш лозим. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей