ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Billa супермаркетлар тармоғи асосчиси вафот этди

Billa супермаркетлар тармоғи асосчиси вафот этди

Австрияда дунёнинг энг кекса миллиардерларидан бири, Billa супермаркетлар тармоғи асосчиси Карл Влашек вафот этди. 97 ёшли олигарх 31 май куни кутилмаганда оламдан ўтди, деб хабар беради Bloomberg миллиардер фондига ҳавола қилиб.

Влашек банкир Дэвид Рокфеллер(99 ёш) ва 6 июнда 98 ёшга кирадиган инвестор Кирк Керкоряндан сўнг дунёдаги энг бадавлат қариялардан бири эди. Унинг бойлиги 3,7 млрд. долларга баҳоланган.У ўзининг муваффақиятлари калитини “меҳнат ва омад”деб атаган эди.

Влашек 1917 йили Венада сантехник оиласида дунёга келди, мактабдан кейин кимё соҳасида таҳсил олди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида Германия армиясида хизмат қилди.Урушдан кейин Австрияга,уйига қайтди ва «Чарли Уокер» тахаллуси остида мусиқа билан шуғулланиб кун кечирди.

1953 йили у Венада биринчи ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи дорихона очди, дорихона кейинроқ озиқ-овқат магазинига айланди. Ўн йиллик оҳирида, Влашек бошқарувида 45 та магазиндан иборат тармоқ, 1996 йилга келиб Billa ( Billiger Laden – «арзон маҳсулотлар» сўзидан олинган) супермаркетлар тармоғи бор эди. Ўшанда у бизнесини Германиянинг Rewe гуруҳига 1 млрд. долларга сотди ва кўчмас мулк инвестицияси билан шуғулланишга киришди. Жумладан,Вена фонд биржаси биноси ҳам унинг компаниясига тегишлидир.

2012 йилнинг апрелида Влашек 63 ёшли Рики Шенкка уйланди. Унинг аввалги никоҳларидан икки фарзанди - Мари-Луиза Биттнер ва Карл Филипп Влашек бор. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей