ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Австралия афғонистонлик муҳожирларни чўчитувчи фил...

Австралия афғонистонлик муҳожирларни чўчитувчи фильмга 6 миллион сарфлади

Кинокомпания вакили Сара Жин Каннингемнинг сўзларига кўра, фильмнинг вазифаси — ҳаётни қутқариш.

Австралия иммиграция ва фуқаролик вазирлиги афғонистонлик муҳожирларнинг Яшил қитъага кўчиб ўтишга хоҳишини сусайтирувчи фильмни суратга олишни буюртма қилди, деб ёзади The Guardian. 2015 йилда бошпана изловчилари сони жиҳатидан айнан Афғонистондан чиқиб келганлар Сурия муҳожирларидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Ўтган жумада, 25 март куни кинолента маҳаллий афғон телевидениясининг иккита каналида намойиш этилди.

«Йўл» (The Journey) — Ҳинд океани орқали хавфли йўлга отланган бошпана изловчиларнинг фожеали тақдиридан ҳикоя қилувчи профессионал тарзда суратга олинган фильм. У томошабинни Австралияга кўчиб ўтишга уриниш кераксиз хатарни келтириб чиқаради деган ўйга солишини тасдиқлаб ўтиш лозим. Хабар берилганидек, фильм ишлаб чиқарилиши учун давлат бюджетидан олти миллион Австралия доллари  (тахминан тўрт миллион евро) сарфланди. The Guardian қайд қилганидек, фильмни кўрган афғонлар унинг ижодкорлари ўз олдига қўйган мақсадларига эришгани ҳақида гапиришаяпти. 18 ёшли тикувчи Али Ризо фильмни кўриш унга оғир бўлганини маълум қилди – у жуда қайғуга ботган. «Тушунаман, булар актёр, аммо аслида ҳам буларнинг ҳаммаси афғонистонликлар билан бўлиб ўтаяпти», – дейди у. «Бу котрабандитлар йўловчиларни қандай алдашини кўрсатувчи яхши фильм», – деб ҳисоблайди 23 ёшли Мустафо Эбади. Унинг тенгдоши Муҳаммад Тавбада кўпроқ Индонезия турмасида қочоқлар азоблангани олинган кадрлар таассурот қолдирган. Яна бир ёш йигит Ямо Тоҳирни ҳаммасидан кўпроқ уч ака-уканинг чўкиб кетган саҳнаси тўлқинлантирган. «Мен шу ҳақда ўйлаб кўрдимки, агар дўстларимиз билан бу ерни тарк этишга ҳаракат қилсак, бизни ҳам шундай тақдир кутади», – деб тушунтирди у. Суриядаги тўқнашувлардан олдин кўп йиллар давомида океан орқали Австралияга етиб олишга ҳаракат қиладиган афғонистонлик қочқинлар кўпчиликни ташкил этиб келди. Кимга тириклайин етиб олиш насиб қилган бўлса, деярли ҳаммаси Австралиядан бошпана олишган — 2009 йилдан бери уларга мурожаат қилган афғонларнинг 96–100 %и қочқинлик мақомига эга бўлишган. Фақат охирги вақтларда миграция қонунчилиги қатъийлашгани сабаб бу йўналишдаги оммавийлик афғонистонлик муҳожирларнинг ўртасида аста-секин камайиб борди. Аксар афғонларнинг кўпчилиги Европага қараб йўналди — 2015 йилда фақатгина Германиянинг ўзи 150 минта афғонистонликларни қабул қилди.

Lapis Communications компанияси, Афғонистон, Эрон, Ироқ ва Покистонга мослаштирилган фильм давлат тарғиботи билан шуғулланган, деган фикрни рад этади. Компания вакили Сара Жин Каннингемнинг сўзларига кўра, лента буюртмачилари аниқ тимсолларда титрларда кўрсатилган, фильмнинг вазифаси эса ҳаётни қутқариб қолишдан иборат. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей