ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Астрономлар янги юлдузлардан чиқаётган газни шампа...

Астрономлар янги юлдузлардан чиқаётган газни шампан кўпикларига қиёс этишди

ЧилидагиЖанубий Европа обсерваториясининг астрономлари шу мамлакатда жойлашган VLT телескопи ёрдамида RCW 34 юлдузлар ҳосил бўлишининг мутлақо ноодатий ҳудудининг сифатли фотосуратини олишга муваффақ бўлдилар, деб хабар беради,- sdnnet.ru.

RCW 34 ҳудуди Елкан юлдузлар буржида жойлашган. Бу ҳудуд Молекуляр тизмаси деб аталган кўламдор юлдузлар ҳосил бўлиши минтақасининг бир қисми ҳисобланади. Янги юлдузлар пайдо бўлиши жараёнининг фаоллиги даражаси бўйича мазкур ҳудуд Сомон йўли галактикасида энг йириклардан биридир.

Айтмоқчи, RCW 34 бу билангина диққатни тортмайди, балки ўзининг қизиқарли тузилиши билан жозибали. Олимлар янги пайдо бўлган юлдузлардан тараладиган газ, гўё ушбу ҳудуднинг газли қопламасини ёриб ўтиб уни кўпиксимон нарсага айлантиришини аниқладилар. Астрофизиклар уларда шампан виносидан вижиллаб чиқадиган кўпикларга ўхшашликни кўрдилар.

Олимлар бу ялтироқ газнинг тарқалишини кузата туриб, мазкур ҳудудда ўтмишда бўлган жараёнларни кўришлари мумкин. Ҳусусан, астрофизикларнинг айтишларича, улар бу ҳудудда юлдузлар пайдо бўлиш жараёни марказдан бошланиши ва периферияга яқинлашганлари, бу ерда анча майда ва кўп сонли юлдузлар пайдо бўлганининг гувоҳи бўлишган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей