ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШда Небраски қонуншунослари ўлим ҳукмини бекор қ...

АҚШда Небраски қонуншунослари ўлим ҳукмини бекор қилдилар

Небраска АҚШ нинг ўлим ҳукми бекор қилинган 19 штати бўлди. Маҳаллий бир палатали қонунчилик органининг депутатлари кўпчилик овоз билан тегишли қарор қабул қилдилар. Reuters агентлигининг таъкидлашича, бу қарор учун етарли овоз тўпланди: ўлим ҳукмини бекор қилишни 30 нафар қонуншунос ёқлаб чиқди, 19 киши қарши бўлди.

Шундай қилиб, парламент аъзолари Небраски губернатори Пит Рикеттснинг таъқиқини бартараф этдилар. Энди штат ҳудудида энг оғир жазо - шартли-муддатидан олдин озод қилиниш ҳуқуқидан маҳрум этилган бир умрлик қамоқ жазоси бўлиб қолади.

Reuters таъкидлайдики, «республикачи» Небраска 1973 йилда олий жазодан воз кечган биринчи штат бўлган, ўшанда Шимолий Дакотанинг республикачи қонун чиқарувчилари шундай қарорга келган эдилар. Ўлим ҳукми Небраскада 1997 йилдан бери ижро этилмай келяпти. Ҳозирги пайтда штат қамоқхоналарида 10 нафар маҳбус қатлни кутиб ётибди. Яқинда штат қатл учун керакли бўлган медикаментларни ҳарид қилган эди.

Айрим қонун ижодкорлари овоз беришдан кейин умуман олганда, олий жазони қўллаб-қувватлашларини, бироқ унга қарши овоз берганларини тан олдилар, негаки, ҳар икки ҳолатда ҳам, олий жазо, барибир,қўлланмайди. Улар қонунчиликни шундай йўл билан мустаҳкакмлашга, кейин у ёки бу маҳбуснинг қатли, унинг аппеляцияси ва дебатлар учун вақт ҳам, маблағ ҳам сарфламасликни афзал кўрдилар.

Ўлим ҳукмини бекор қилишнинг айрим тарафдорлари эса овоз беришда умрбод қамоқ жазоси жиноятчи учун қатлдан ҳам кўра оғирроқ бўлишига асосландилар. Бошқалар суд хатосини тузатиш имконияти бўлишига эътибор қаратдилар.

2014 йил якунига кўра Қўшма Штатлар бўйича жами қатллар сўнгги 20 йил ичида энг паст даражага тушди: бутун йил мобайнида 35 нафар олий жазога ҳукм қилинган жиноятчи қатл этилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей