ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШда нарҳи $9доллар бўлган энг арзон компьютер иш...

АҚШда нарҳи $9доллар бўлган энг арзон компьютер ишлаб чиқилди

АҚШ муҳандислари маиший фойдаланиш учун дунёда энг арзон компьютер ишлаб чиқдилар. Янги маҳсулотнинг бир донаси нарҳи $9 дан ошмайди, шу билан бирга унинг амалга оширадиган вазифалари анъанавий уй компьютеридан қолишмайди, деб айтишмоқда яратувчилар.

RT портали хабар қилишича, қурилманинг ўлчамлари ихчамлигига қарамай, у фойдаланувчининг кўп кундалик эҳтиёжларини қондиришга қодир. Мўъжаз компьютер ёрдамида матн ҳужжатларини яратиш ва таҳрир қилиш, интернетга кириш ва хатто оддий видео ўйинларни ўйнаш ҳам мумкин. Шу билан нарҳи $9 бўлгани бундай компьютерни сайёрамиздаги ҳар бир киши сотиб олиши учун имконияти бўлади. .

Компьютер америкалик мутахассислар томонидан Калифорнияда ишлаб чиқилди ва CHIP номини олди.Нарҳи арзон ва иҳчам ўлчамдаги компьютер яхшигина техник тавсифга эга. У 1 ГГц, процессор, 512 Мб оператив хотира ва 4 гигабайтли қаттиқ диск билан таъминланган. Муҳандислар CHIP ишланмасини $50 мингга баҳоладилар, 23 май ҳолатига кўра, Kickstarter га $1,5 млн. тўплашга муваффақ бўлганларини ҳам таъкидлаш жоиз. Бу – ихтирочилар сўраганларига нисбатан 30 баравар кўпдир.

Бу хилдаги ишланмаларга қизиқиш мутлақо тушунарли. Ўлчамларига кўра смартфоннинг ярмига тенг келадиган, бунинг устига ҳар қандай “ақлли” машинадан арзон жиҳоз агар оммавий ишлаб чиқаришга киришилса, шубҳасиз, жуда ҳаридоргир бўлади. Мини-ПК ривожланаётган мамлакатлар бозорларида айниқса муваффақият қозониши кутилмоқда. Бу бозорларнинг истиқболли экани интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган бюджет смартфонлари сегменти томонидан текшириб кўрилган. Бундан ташқари арзон компьютерлар жаҳон бозорида компьютерларга сўров тушиб кетишини пасайтира олади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей