ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШда McDonald's ресторанлари миқдори қисқ...

АҚШда McDonald's ресторанлари миқдори қисқаради

АҚШда 1970 йилдан бери биринчи марта McDonald's тез овқатланиш тармоғи ресторанлари миқдори қисқаради.. Бу ҳақда Американинг ABC телеканали маълум қилди.. Унинг маълумотларига кўра, жорий йилда McDonald'sнинг ёпиладиган нуқталари очилган ресторанлар сонидан ортиқ бўлади.

Корпорация вакиллари бу йил қанча ресторан ёпилишини сир тутишмоқда, бироқ мамлакат миқёсидаги ресторанларнинг умумий миқдори олдида уларнинг сони минимал даражада эканлигини қайд этишди. АҚШда McDonald'sнинг 14,3 мингта муасассаси бор.

Таҳлилчилар McDonald's Америка бозорида рақобатнинг ўсиши сабабли жиддий муаммоларга дуч келаётганини қайд этишмоқда. 2014 йилнинг оҳирида корпорация АҚШда таклиф этаётган таомлар ассортименти қисқариши, шунингдек, уларни тайёрлаш жараёнининг соддалаштирилиши тўғрисида эълон қилди.

McDonald's – дунёдаги тез овқатланиш ресторанларининг энг йирик тармоғи,унинг капитали $95,23 млрд.ни ташкил этади. Қароргоҳи Чикаго яқинидаги Оук-Брук шаҳарчасида жойлашган (штат Иллинойс).

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей