ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШ ва Хитой ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар

АҚШ ва Хитой ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар

Хитой ва Америка Қўшма Штатлари ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоладилар. АҚШдан ҳужжатни генерал-майор Уильям Хикс, Пекин номидан генерал Тан Нинь имзолади. Маросим ўтган ҳафтанинг оҳирида Вашингтонда бўлиб ўтди, деб хабар беради The China Daily.

Таҳлилчиларнинг фикрича, ҳужжатнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда илгари қўйилган муҳим қадам ҳисобланади. Таъкидланганидек, бу Вашингтон ва Пекин ўртасида ҳарбий ҳамкорлик бўйича сўнгги йиллардаги биринчи ҳужжат ҳисобланади. Шу билан бирга Хитой расмийлари Америка Қўшма Штатлари Хитойнинг ҳудудий бутунлиги билан боғлиқ асосий масалалар бўйича фикр билдиришда эҳтиёткор бўлишлари лозимлиги ҳақида огоҳлантиришди.

Маълум бўлишича, келаси йили АҚШ ва Хитой армиялари биргаликда қуруқликда ўқув машғулотлари ўтказишлари мумкин. ХХР раиси Си Цзиньпиннинг шу йил сентябрь ойига режалаштирилган Америка Қўшма Штатларига ташрифигача ҳарбий соҳада қўшимча битимлар тузиш мўлжалланмоқда. Пекинда ҳарбий битим муносабатлардаги тангликларни бартараф этиш ва армиялар ўртасидаги мулоқот механизмини ишлаб чиқишга қаратилгани қайд этилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей