ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШ терроризмга қарши кураш харажатларини оширишни...

АҚШ терроризмга қарши кураш харажатларини оширишни режалаштираяпти

АҚШнинг янгиланган мудофаа бюджети 2016 йилда 607 миллиард долларни ташкил этади.

АҚШ раҳбарияти 2017 йилда «Ислом давлати» террористик гуруҳига қарши курашувчи компанияларни молиялаштиришни оширишга чоғланишаяпти. Шахсини ошкор қилмаган Америка расмийси берган маълумотлар асосидаги Reuters хабарига кўра, Барак Обама маъмурияти конгрессдан терроризмга қарши курашиш харажатларини етти миллиард долларга оширишни сўрайди. Агентлик манбасининг сўзларига кўра, бу сумма ўтган йили шу мақсадда сарфланганидан кўра 35 %га кўп бўлади. Лойиҳа учун АҚШ мудофа бюджети 2017 йил учун 583 миллиард доллар атрофида ажратишни кўзда тутаяпти. АҚШнинг янгиланган мудофаа бюджети 2016 йилда 607 миллиард долларни ташкил этади.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Вашингтонда 2 февраль куни Вашингтонда иқтисодий клуб аъзолари олдида чиқиш қилишга тайёрланаяпти. У ўз нутқида Пентагон режалари, шунингдек, АҚШнинг Хитой ва Россиядан ҳарбий устунлиги зарурияти ҳақида гапиради. Картер ўз нутқининг алоҳида қисмини Украинадаги ҳарбий можаро мавзусига бағишлаши мумкин. Шунингдек, Картер АҚШнинг қуролланиш ва киберхавфсизликни кўтариш режалари ҳақида ҳам гапиради. Пентагон Европадаги кучларини кенгайтириш учун 3,4 миллиард доллар ажратишни режалаштираяпти. Бу тахминан 2016 йилдаги Мудофаа вазирлигига тегишли харажатларда белгиланган 780 миллион доллардан тўрт баробар кўп. Расмий амалдорнинг сўзларига кўра, АҚШ НАТО бўйича тарафдорларига намойиш учун Европадаги армиясини кенгайтиришни молиялаштиришни кўзда тутаяпти. Бу стратегиянинг бир қисми ҳисобланади, қолгани дунёдаги беқарор вазият учун йўналтирилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей