ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШ президентлиги учун курашга собиқ сенатор Рик С...

АҚШ президентлиги учун курашга собиқ сенатор Рик Санторум қўшилди

Американинг Пенсильвания штатидан собиқ сенатори Рик Санторум АҚШ президенти лавозими учун курашга киришди. У Республикачилар партиясидан номзод қилиб кўрсатилиш учун курашаётган навбатдаги даъвогар бўлди.

Сиёсатчи бу ҳақда Кэбот шаҳрида(Пенсильвания штати) бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради ТАСС. Санторум ички в ташқи сиёсатга нисбатан консерватив қарашлари билан танилган. «Клинтон ва Обама маъмуриятлари тинчликка фақат куч-қудрат билан эришиш мумкинлигини тушунишмайди», - таъкидлади у матбуот анжуманида.

Илгари сенаторлар Тед Круз, Рэнд Пол, Марко Рубио, Арканзас штатининг собиқ губернатори Майк Хакаби, Hewlett-Packardнинг собиқ раҳбари Карли Фиорина ва нейрохирург Бен Карсон Республикачилар партиясидан сайловолди пойгасида қатнашиш ниятларини билдиришган эди. Сиёсатчилар Флорида штатининг собиқ губернатори Жеб Буш(АҚШ собиқ президенти Жорж Бушнинг укаси) ва Нью-Жерси штати губернатори Крис Кристиларни яқин вақт ичида буни амалга ошириши мумкин бўлганлар қаторига киритмоқдалар.

Демократлар лагерида президентлик амбицияларини АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон баён қилди. Вермонт штатидан мустақил сенатор, расман ҳеч бир партияга мансуб бўлмаган Бернард Сандерс ҳам Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзодликка даъво қилаётганини маълум қилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей