ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / АҚШ Жанубий Кореяга ядро қуролини қайтариш ниятида...

АҚШ Жанубий Кореяга ядро қуролини қайтариш ниятида эмас

Вашингтон ва Сеул Пхеньян тарқатаётган хабарлар вазиятида Жанубий Корея хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилаяпти.

АҚШ Жанубий Кореяга КХДРнинг водород бомбаси синови муваффақиятли ўтгани ҳақидаги хабарларидан сўнг ҳам ядро қуролларни қайтармоқчи эмас. Америка бошқарув раҳбарлари фақатгина Сеулни бомбардимон самолётлар билан таъминлашни режалаштирмоқда. АҚШ Корея республикасидан ядро қуролини президент катта Жорж Бушнинг қарорига кўра 1991 йилда чиқарганди, Вашингтон уларни Корея республикасига қайтаришга ҳозирча тараддудланмаяпти, деб хабар беради Reuters ахборот агентлигининг Америка расмий манбаси. Унинг маълумотларига кўра, ядро қуролларининг Корея яриморолига қайтарилиши «бу ҳудудда жуда хавфли қурол пойгаси бошланишига олиб келиши мумкин».

Агентликка шахсини ошкор этмаслик шарти билан хабар бераётган суҳбатдош, Вашингтон ва Сеул Пхеньяннинг ядро ва ракета синови ҳақидаги хабарлари доирасида Жанубий Кореяда хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилишаётганини айтди. Бунда гап фақат минтақадаги америка стратегик бомбардимончилари сонини ошириш ҳақида кетяпти. Маълумот эгаси АҚШнинг Жанубий Кореяга ядро қуролларини киритиши «Шимолий Корея ҳукуматини янада катта куч билан ўз имкониятларини кенгайтиришга уриниш учун қулай баҳона топишига имконият яратиши мумкинлигини» таъкидлади.

КХДР 6 январь куни водород бомбаси синови муваффақиятли ўтгани тўғрисидаги хабарни эълон қилди. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бу чора яриморолда «тартибни сақлаш» ва уни ядро қуролидан ҳимоя қилиш учун зарур экани ҳақида тушунтириш берди. Уч кун ўтиб Пхеньян баллистик ракета муваффақиятли ишлаганини акс эттирувчи видеони намойиш қилди, аммо Америка экспертлари уни қалбакилаштирилган деб ҳисоблашди. АҚШ КХДРнинг ҳаракатларига жавобан Жанубий Кореяга стратегик қуролларни кўчиришни бошлади. АҚШнинг Гуам ороли ва Тинч океанидаги базасидан Корея республикасига ядро каллаклари билан жиҳозланган бомбардимончи В-52 келтирилди. Шунингдек, Жанубий Корея оммавий ахборот воситалари Корея республикасига Япониядан USS Ronald Reagan атом ҳарбий кемаси (самолётлар учиши ва қўнишига мўлжалланган) жўнатилиши муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, маълумот эгаси Корея республикасига атом сувости кемалари ва қирувчи F-22 Raptor юборилиши ҳам мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, гарчанд Корея уруши 1953 йилда сулҳ имзоланиб тугатилган бўлса-да, Корея яримороли расмий жиҳатдан ҳануз уруш ҳолатида. Тинчлик келишувини бир томондан КХДР ва Хитой ҳарбий қўмондонлари, бошқа томондан БМТ байроғи остида АҚШ имзолаган.

The Japan Times маълумотларига кўра, Пхеньян дунё тинчлик келушувларига эришмагунига қадар ядро ва ракета синовларини ўтказаверади. Агентлик суҳбатдоши ушбу хабар Шимолий Корея раҳбариятидан Хитой ҳукуматига 6 январдаги водород бомбасининг муваффақиятли синовидан сўнг узатилганини қайд этиб ўтди. Шимолий Корея АҚШ томонидан тинчлик шартномаси ҳимояланишини гўёки Пхеньянда тўнтариш режимини амалган оширишга қилинаётган ҳаракат деб ҳисоблайди. Ўз навбатида АҚШ ҳам Шимолий Корея ўз ядро дастуридан воз кечмагунига қадар ҳеч қандай музокалар ўтказиш ниятида эмас.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей