ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Ангела Меркель яна дунёдаги энг нуфузли аёллар рей...

Ангела Меркель яна дунёдаги энг нуфузли аёллар рейтингини бошқарди

Германия канцлери Ангела Меркель қаторасига бешинчи марта дунёнинг энг нуфузли аёллари рейтингини бошқармоқда, - қайд этади Forbes.

Учликка шунингдек АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон ва Билл Гейтнинг рафиқаси, – уларнинг кўп миллиардли ҳайрия фонди асосчиларидан бири Мелинда ҳам киритилди. Forbesнинг таъкидлашича, Клинтон 2016 йилга бориб, Германия канцлерини рейтингнинг биринчи қаторидан сиқиб чиқариши мумкин, албатта, агар у Президент сайловларида ғолиб чиқадиган бўлса.

Улардан ташқари дунёнинг энг нуфузли аёллари ўнлигига АҚШ Федераль резерв тизими бошлиғи Джанет Йеллен, General Motors бош директори Мэри Барра, Халқаро валюта фонди раҳбари Кристин Лагард, Бразилия президенти Дилма Руссефф, Facebookнинг операция директори Шерил Сандберг (№1741 миллиардерларнинг глобал рейтингида №1741, $1 млрд. мол-мулкка эга), YouTube бош директори Сьюзен Войжитски ва АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама ҳам киритилган.

Рўйҳатдан шунингдек Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини жой олган, у 36-ўринда. Буюк Британия қироличаси Елизавета Ii ни Forbes 41-нчи қаторга жойлаштирди.

Рейтингнинг энг ёш қатнашчиси - хонанда Тейлор Свифт 64 ўринни эгаллади..

Дунёнинг 100 та энг нуфузли аёллари киритилган рўйҳатда саккизта давлат раҳбари, 24 та компания бошлиғи бор. Бу ўринда ўз шахсий бизнесларини йўлга қўйган 18 та аёлни, шу жумладан Forbes рўйҳатидаги энг ёш селф-мейд миллиардер Элизабет Холмсни ҳам алоҳида тилга ошиш лозим. У рейтингда 72-қатордан ўрин олган. Миллиардерлар орасида эса ўзининг $4,5 млрд бойлиги билан 360 қаторда турибди. Бу уни дунёнинг нуфузли аёллари орасида энг бадавлат эканини намойиш этади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги рейтингга мувофиқ, учликка Ангела Меркель, рейтинг дебютанти Жанет Йеллен ва Мелинда Гейтс кирган эди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей